#маънавият_тафаккур_хулосаБу кунги юмушни эртага қўймоқ маргуб эмас,
Тонг-ла не ҳол рўй берурин кажрафтор айтиб бермас. (Фирдавсий)
Одам табиатан қизиқ яратилган — бойлигини йўқотса хафа бўладию умри зое кетаётганига эса парво қилмайди. (Абдул Фарож)
Ҳаётни севасизми? Севсангиз, вақтни бой берманг, чунки вақтдан ҳаёт деган мато яралади. (Франклин)
Тезкор вақт, қайтиб келмайдиган вақт инсоннинг энг қимматбаҳо бойлигидир, бинобарин, уни елга совурмоқ бориб турган талон- торожликдир. (С. Моэм)
Одамзод ҳаёти тежалган вақтга қараб узаяди. (Граф Фёдор Ке́ллер)
Ўртамиёна одам вақтни тез ўтказиш пайида бўлади, истеъдод соҳиби эса ундан фойдаланиб қолишга уринади.(Шопенгауэр)
Инсон бошига тушиши мумкин бўлган энг оғир йўқотиш вақтни бой беришдир. (Теофраст)
Ҳеч бир ишни орқага сурма, чунки у иш сендан кейин осонлашиб қолмайди. (Жан Пол)
Ҳадеб ўйлайверган одам ҳамиша ҳам тўғри қарорга келавермайди. (Гёте)
Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi