Ижро органлари қўшимча манбалардан харажат қилиш учун Ҳукумат розилигини олиши шарт
Республика ижро органлари бошқарув ходимларининг иш ҳақларини ошириш, маҳаллий ҳокимият бюджети қўшимча манбаларидан, республика идораларининг бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳисобидан хизмат автомобили, қимматбаҳо мебель ва офис жиҳозлари харид қилиш бўйича таклифлар киритиш тақиқланди. Республика идоралари мабодо бундай буюмларни харид қилмоқчи бўлса, ҳукумат розилигини олиши керак бўлади - президент қарориПресс-пул — каналга обуна бўлинг.