"Қора кун" қиссаси ҳақида адиблар:
“Қора кун” деган қиссасида кимдир тобутни ўғирлаб қўяди. Мени маъзур тутсинлар, Саид Аҳмад акамга шу ҳол ёқмаган экан. Қай куни ғазаб билан: “Ўзбек тобутни ўғирлайдими? Шодиқул нима қивотти?” дедилар. Мен гап тобуда эмаслиги ҳақида ҳар қанча гапирмайин, у киши қабул қилмадилар.
Демоқчиманки, Шодиқул Ҳамронинг асарларини ҳаммаям силлиққина қабул қила қолмайди. Бироқ ундаги воқеаларга ишонади, даҳшатга тушади: ундаги руҳий товланишлар оғушида тентирайди ҳам... ва инсон ҳақида ниманидир кашф этади.
Шукур Холмирзаевнинг "Ёзувчи — Шахс бўлиши керак" мақоласидан.
"Ўзбекистон адабиёти ва саньати" газетаси, 2000 йил, 28 июль,31-сон.
Бизни кузатишда давом этинг🥰@shodiqul_hamro_ijodi