View in Telegram
Ҳурматли дўстлар! Аввало барчангизни кириб келаётган янги 2025 йил билан самимий қутлайман, оилангизга тинчлик - хотиржамлик, мустаҳкам соғлик тилайман. 2024-йил ҳар биримизниг ҳаётимизда қайсидир воқеа сабаб ўчмас из қолдирди. Мен учун шундай воқеалардан бири шубҳасиз, ушбу телеграмм каналнинг ташкил этилиши, сиз, қадрдонлар билан танишув ва маърифий суҳбатларимиздир. Шу маънода менинг ёзганларимни қимматли вақтингизни аямай кузатиб борганингиз ва холис муносабатингизни билдирганингиз учун сизларга ўзимнинг миннатдорчилигимни билдираман. Сизларнинг эътироф ва қўллаб – қувватлашларингиз менга чексиз рағбат бағишлайди. Умид қиламанки, янги 2025 йилда ҳам ижодий мулоқатларимиз узлуксиз давом этади. Мен айни кунларда бир қатор янги асарлар устида ишлаяпман. Хусусан, шу кунларда бир қисса ёзиб тугатдим,  яқинда эътиборингизга ҳавола этаман. Сизларга янги йилда бахт-саодат, омад ва мустаҳкам саломатлик тилаб қоламан. Ҳамиша соғ-омон бўлинглар! Янги йил барчамизга қутлуғ бўлсин! Ҳурмат билан Ш.Ҳамроев.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily