View in Telegram
Ҳикоядаги фожиа Таниқли адиб Шодиқул Ҳамронинг асарларини овозлаштириш,  аудио китоб шаклида тақдим этиш менга насиб этганидан беҳад мамнунман. Бугун ёзувчининг яна бир асарини ўқиб чиқдим. "Кушхонадаги воқеа" ҳикоясида аслида бизнинг катта фожиамиз акс этган. Тафсилотлар қишлоқ одамларининг содда қарашлари,  равон ва жайдаричасига сўзлашлари орқали ифодаланиши асарни ўқувчига яқинлаштиради. Воқеа баёнига кириб борар экансиз,  этингиз сесканиб,  ҳаёлингиздан беихтиёр ўз ҳаётингиз ўтади.  Мен,  яқинларимга ўз ҳукмимни ўтказаман,  деб жабр қилмаяпманми,  деган ўй сизни ҳам безовта қилади. Бу шунчаки воқеа эмас,  фожиа. Айримларимизнинг тарбия бобидаги фожиамиз. Биз болаларимизга "ИНСОН" деб эмас,  "менинг мулким",  деб қарашларимиз фожиаси. Унга ёқадими,  йўқми,  биз танлаган йўлдан юришга,  биз танлаган одам билан яшашига ҳукм қилишимиз фожиаси бу. Асарда ўқувчи ўзи таниган қиёфаларни кўради.  Таниш манзараларни,  бировнинг жар ёқасида турганини кўра-била туриб,  индамай ўтиб кетаётганини англайди. Қандай бўлса,  шу тақдир эгалари бошига фожиа тушмамасди,  деб ўйланасиз. Фарзандларимизнинг қобилияти,  қизиқишлари билан ҳисоблашмаслигимиз оқибати уларнинг тақдирига таъсир қилиши мумкин... Ҳикояда жамият ҳаётида рўй бераётган ўзгаришлар ва айрим қадриятларнинг йўқолиб бораётганига бефарқ қараб турганимизни англайсиз. Бутун умримизни арзимаган ишларга сарфлаб,  охир-оқибат ўзимизнинг хатоларимиздан ўзимиз ҳам,  атрофдагилар ҳам панд еяётганини кўрасиз. Бу жудаям оғир холат.  Ҳикоядаги фожиа бизни ҳушёр бўлишга,  ҳалол ва ҳаромни фарқлашга ундаётгандек бўлади. Асарни албатта ўқинг,  тингланг,  унинг ҳар биримиз учун алоҳида тарбиявий аҳамиятга бор. Шодиқулга  улкан ижодий парвозлар тилайман. Ундан ўқувчини теран фикрлашга,  ҳаёт қадрини англашга ўргатадиган асарлар кутиб қоламиз. ✍️Шоира Умрзоқова,  журналист. @shodiqul_hamro_ijodi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily