Анора ишга келган, у билан бир вақтда Отабек ҳам кириб келган. Анора одатига кўра салом берди. -Нега келдинг бу ерга? Қишлоққа бориб , эрта тонгданоқ йўлга чиқиб, чарчаб келган қизга бу гап ёқмади. -Отабек ака, сизни тушунолмадим. Мендан нима истайсиз? Мен сизга нима қилдим? -Энг алам қиларлиси шу, сен ҳеч нарса қилмаганинг. Отабек Анорани қўлини қаттиқ сиқди. -Тушунмадим. -Албатта тушунмайсан, чунки сен доим ўзингни оқлаб келгансан ёлғонларинг билан. -Сиз... Анорани кўзига ёш қуйилди. -Нега мендан воз кечдингиз? Отабек ҳайратланиб қаради. Кейин кулиб юборди. -Сен сира ўзгармайсан. Доим шунақа бўлгансан. Отабек қизни силтаб ташлаганча чиқиб кетди. Анора кўзидаги ёшларни секин артиб хонасига кирди. У ҳамон эшитган, билган воқеаларини ҳазм қила олмаётганди. Кеча уйига борганида дадасини аҳволи уни ташвишга солган бўлса, бу ёқда тўланиши керак бўлган кредит, бир томонда эса Отабекнинг онасини қатъий талабига кўра уларни ажратиб юборишгани бўлди. Зулайҳо опа туғмас келинни кераги йўқлиги, докторлар фарзанд кўриши қийин масала эканини айтгани учун, яна кўр келинни қабул қилмайман дея уни очиқдан очиқ ҳайдагани ҳаммасини билиб олди. Онаси ҳам ўша куни фарзанди нобуд бўлгани учун ҳомиладор бўлиши шубҳа остидалигини айтди. Яна энг катта таҳдид бу машинани Анора бошқаргани бўлиб, агар қизингизни олиб кетмасангиз қаматиб юбораман деган гапи бўлган қайнонасини. -Отабек ҳақиқатни билса қайнонанг видеони судга ошираман деди. Қизим ўзингниям уни ҳам қийнама. Бошқага уйланиб болали бўлар, сен бизга кераксан. Бунақада ўзингни олдириб қўясан. Ўзи шундоғам сиқилиб турган ота онасига маломат қилолмади, тирик одамни ўлди дедингиз деб. Отасини у аҳволини кўриб қандай қилиб операцияга пул топиш ҳақида ўйларди. Ҳозир ҳам кечки сменада иш излаяпти. Офитсиантми, идиш ювувчими фарқи йўқ. Иш топса бўлгани .
***
Аждар яна Анорага хаёли кетиб, уни ишдан чиқишини кутиб ўтирибди. Кеча эшитган маьлумотларига кўра қиз ҳозирда пулга муҳтож. Унинг нозик томони шу. Бу борада ёрдам бериб кейин уни ўзига оғдирса бўлади.