View in Telegram
ШАМСИНУР ижоди
#СЕНГА_МУҲТОЖМАН МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 23-қисм Аждарнинг бугунги тушуми зўр бўлганидан кўнгли чоғ. -Йигитларни дам олишга тоққа юбораман бу кетишда. Зўр ишлашяпти. Бу қизни ҳам нозик томонини топиш керак. Ҳаммада ҳам бор ожиз нуқта, ўшани ҳаракатида бўламан…
#СЕНГА_МУҲТОЖМАН

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

24-қисм

Анора расмларга тоқат қилолмади.
-Ҳм, яхши.
-Кўрдизми бир-биримизни қанчалик севамиз.
Комила расмга қараб лабини ўпаётгандек чўзди.
-Муааах.
-Дунёда севги йўқ. Ишонманг
-Севгидан куйганларданман денг?
Комила сир олишга интилди.
-Йўқ, севги мен учунмас.
Анора индамай овқат ея бошлади.
-Биласизми мен кўп қизларни Машхур билан таништирганман, аммо қизлар беҳудага чиранишган доим.
Анорага бу гаплар қизиқ эмасди. Жавоб қайтармади.
-Эртага сочимни каре кестирмоқчиман нима дейсиз?
Анора узун сочларга ачиниб қаради.
-Шунча сочни увол қиласизми?
Комила қаҳ қаҳ отиб кулиб юборди.
-Бу ўзимникимас, ўзимники чиқса каредан сал узун бўлар. Бу капсула ҳолос.
Анорани эса борган сари бу қиздан кўнгли совий бошлади.

***

Усмонов ва Шодиев бир чеккадан томошабин сифатида туришибди.
-Сен болани калланг зўр ишларкан. Бу инсонларни қандай кўндирдинг?
Шодиев кулди.
-Ҳаммасини йўли бор устоз. Бу дунёда амалга ошмайдиган ишни ўзи йўқ.
-Жиноятлар бир-бирига бориб тақаляптикиии, уларни қай бирини очишни ўйлаб қолдим.
-Эртага қишлоққа бориб келаман, у ерда ҳам одамимиз бор. Бу ёғи ҳаммаси бизни назоратимизда.

***

Лобар эшикдан кириб келганида Козим ҳам эндигина келган экан .
-Қаердан келяпсан?
-Ишдан.
-Лобар анави синфдошинг билан орангизда нима гап бор? Бугун кўзим тушди.
Козим одатдаги феълидан кўра ҳотиржам сўради.
-Биласанку ёшлигимдан дўстим. Бирга ишлаяпмиз ҳолос .
Козим бошқа гапирмади. Яна машинасига ўтириб қаергадир кетди.
-Яна бирор ишкал бошлайди деб қўрадим. Жуда қўрқоқ бўлиб кетяпман .
Лобар одатдаги очиқ кийимларини кийишга ҳам чўчиб қолганди. Уйга кирибоқ Отабекка телефон қилди.
-Яхши бордингми?
-Ҳа келдим,- Отабек негадир хафадек гапирди.
-Оташ нима гап? Хафасан?
-Онам яна эски мавзуни қўзғаган. Етти ойдан бери шу.
-Ойингни қийнаб нима қиласан? Ундан кўра уйланиб қўяқол.
Лобар атай гапирди.
-Сенам шунақа дейсан. Анорани унутишим қийин бўляпти.
Лобарни кайфияти тушиб кетди.
-Унутасан, ҳаракат қил.
Лобар телефонни ўчирди.
-Анора деган балони сира даф қилолмадимда.

***

Анора ишдан чиқиб такси тўхтатаман деганда таниш машина келиб тўхтади.
-Яна сизми?
Аждар ҳудди тасодифан кўраётгандек ҳайратланди.
-Менам шунақа демоқчидим.
Анора кулди.
-Чиқинг, қаерга борасиз?
-Ўқишга
Анора манзилни айтди. Уларни эшик олдида Отабек жахли чиққанча кузатиб турарди.

Давоми бор...

https://t.center/shamsinurijodi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily