View in Telegram
ШАМСИНУР ижоди: #СУКУТ_ОРТИДА 10-қисм МУАЛЛИФ ШАМСИНУР #СУКУТ_ОРТИДА: Онам бошқа гап гапирмай мени бошимга келди. Кўз ёшларим юзимга оқиб, юзларим ҳўл бўлиб кетганини қайқамапман ҳам. Онам бошимга келиб кпз ёшларимни артиб қўйди. -Йиғлама қизим. Сени мени ишонганимсан. Сен ҳаммага бахтли бўлиш қанақалигини кпрсатиб қўйишинг керак. Мен учунам бахтли бўлишга мажбурсан. Мен сен сабаб бу дунёда, бу уйда яшаб қолганман. Сен умидларимни пучга чиқаришингни хоҳламайман. Онам шундай деганча, кўзидаги ёшни кўрсатмаслик учун мендан узоқлашди. Онам ҳозир нима деди? Мен учунлигини айтди. Нега доим сирли гапиради. Мендан кўп нарсани яширишади. Онам ва отам муносабати ҳам ҳавас қилгулик эмас. Ҳеч қачон бир бирига тишини оқини кўрсатганини мен эслай олмайман. Бу ерда ётавериш ҳам ноқулайлик туғдириб хонамга бориш учун ўрнимдан турдим. Шалола цехдан келибди. Мени кўриб маюсгина табассум қилди. -Келдингми? Уни қучиб йиғлаб юбордим. -Бўлди йиғлама. Амая сен кучлисанку. Сен ҳаммасини жойига қўя оласан. Бўлажак куёвни кўрдим. Чаккимас, ҳечам ўттизда демайсан. Жуда норизо бўлаверма. Менга қолса тегиб кетаверардим. Барибир бир кунмас бир кун, отам айтганига тегамизку. Ҳеч нарса ўзгармайди шунда ҳам. -Ана сенга ёқибди, ўзинг тегақол. -Гапингни қара, у менга уйланаман дегани йўқ. Ундан кўра хурсанд бўл, шу диққинафас уйдан қутуласан. Ҳар кун қовоғини солиб юрадиган отамни юзини, хотинларига бақирувчи овозини, болаларига мехрсизлигини кўрмай яшайсан. -Сендан фарқли ўлароқ шу уйда мени болалигим ўтган. Яқин инсонларим бор. Отамни ҳам яхши кўраман. Ҳар қанақасига ҳам бу уй мен учун азиз. -Келиб турасан. Қани юр, кечга мехмонлар келар экан, тайёргарлик кўрайлик. Мени ҳам ишларим чала қолиб чақиришди. Шалола мени кўнглимни кўтаришга уринса ҳам барибир эплай олмади. Уни соғинаман. Орамиздаги фарқ катта эмаслиги учунми, уни ҳечам сизлолмасдим. Югур югурлар билан барча нарса тайёр бўлди. Овқатни отам чақиргаб ошпаз тайёрлади. Бир уй эркак, бир уй аёллар келишди. Мен эса вақт тўхтаб қолишини, ва мени устимдан қарор чиқармасликларини Аллоҳдан ўтиниб сўрардим. Бандасини айтгани бўлармиди, тақдири азалдир балки бу? Мен ўтирган хонага онам иккита аёлни бошлаб кирдилар. Бири истаралигина, бири эса мени унча хушламагани кўринишидан ҳам маълум эди. -Қизим таниш, бу киши Яйра аммажонинг, бу киши эса Рихсия холанг бўладилар. -Ассалому алайкум. Икковлари ҳам мен билан айланиб ўргилиб сўраша кетишди. Мени ёқтирмагани Яйра амма эканлар. Нега ёқтирмадилар менга қоронғу. Рихсия хола эса кетаётгандаям мени енгил қучганча чиқиб кетдилар. Яна бир соатча вақт ўтгач меҳмонлар кетишди. Мени тақдиримни эса ўзини ҳаддан ортиқ севувчи Аброр билан боғлаб кетдишди. Шалола олдимга қимматбаҳо шоколадлар ва шарбат олиб кирди. -Биламан туз тотмадинг. У бу нарса еб оларсан. -Ўлганим яхши эди... -Ундай дема, кичик онамни ўйламайсанми, сендан бошқа кими бор? Давоми бор https://t.center/shamsinurijodi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily