View in Telegram
ШАМСИНУР ижоди
#СЕНГА_МУҲТОЖМАН МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 17-қисм Эрта тонгданоқ унинг профилига тўртта ўқув марказидан қизиқиш билдириб ёзишибди. -Омадим қўлимда, мен уддалашим керак. Арқонни узун ташлади. Тўрттала ўқув марказига ҳам рад жавобини бермади. Бир бошидан танишиб…
#СЕНГА_МУҲТОЖМАН

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

18-қисм

Анора дарсда паришон ўтирибди. У ҳаёлларини йиға олмайди. Курсдошлари ҳол сўраган бўлишди. Аммо бирор ким юрак ютиб уни олдига келолмади. У доим ёлғиз юрган, биров билан дўст бўлганини кўришган эмас. Қизлар ҳам айнан шу сабаб у билан яқинлашолмайди. Телефони вибрация бериб қарашга мажбур қилди.
-Алло.
-Ўқув марказидан қўнғироқ қиляпмиз. Бугун суҳбатга келгандингизми?
-Ҳа
Анора ишга олиндим деб хурсанд бўлганди.
-Биз бошқа ўқитувчи топдик. Шуни айтишга қўнғироқ қилдим. Сизни оввора қилмай деб.
Анорани кайфияти ўлди.
-Ҳм, яхши.
Телефонни ўчирди. Стулга бошини қўйди. Биринчи кундан омадсизлик.
-Анора.
Анора исмини айтиб чақирган курсдошига қаради. Муслим экан.
-Эшитаман Муслим.
-Ҳалиги, бир гап айтмоқчи эдим.
-Хўш?
Анора унга саволомуз қараб турди.
-Кеча сиз берган эълонни кўрдим. Мен ўша сайтда администраторман.
Анора ажабланди.
-Ҳали ёрдам бераман десангиз. Менда яна тўртта вариант қолди.
-Акамни ҳам ўқув марказлари бор. Балки шунда ишларсиз. Мен ҳали эълон жойлаштириб улгурмадим. Акам ҳозир ёзибдилар.
Муслим телефонини олиб хабарни кўрсатди.
-Мени айтмоқчи эдингизми?
-Ҳа, сизни билимингизни биламан. Қолаверса сизда тажриба бор. Акам ўқув марказини кенгайтиряптилар. Янги бинога кўчишган. Мана бу манзил. Сиз боринг, мен айтиб қўяман.
-Рахмат Муслим.
-Арзимайди, иқтидорли кадр ҳар қаерда керак. Эртага кечикмай боринг
-Хўп.
Анора дарс тугагани учун мехмонхонага йўл олди. Муслим уни ортидан маʼноли қараб қўйди.

***

Яшнар ака касалхонада ётибди. Бошида хотини парвона.
-Дард келса қўш келади дегани шу эканда.
Малоҳат опа йиғлаб юборди.
-Бўлди қил хотин. Ўлганим йўқ, тирикман.
-Анора эшитса нима бўлади?
-Унга айтмай тур.
Яшнар ака инқиллаб қўйди.
-Фалокай оёқ остида дегани шудирда.
Малоҳат опани яна кўзи намланади. Эри кеча синглисини уйига ҳашарга борган. Усталарга ёрдам берибди. Томга чиқиб шифер қоқамиз дейишса, у ҳам чиқибди. Ишни бўлай деб қолишганда томдан орқаси билан йиқилган. Мана умртқаси қаттиқ лат еган. Ўрнидан туриши даргумон дейишди.
-Докторлар адашган бўлсинда.
Малоҳат опа эрига билдирмай хўрсинди. Бир жойда туролмайдиган одам, энди ётоқда қоладими? Бу фалокатлар нега уларни оиласига ўрнашиб олди?

***

Анора туни билан ижарага квартира излади. Бирини нархи тўғри келмаса, бирини манзили тўғри келмасди.
-Начора, эртага ҳам хонани банд қилиб турмасам бўлмайди.
Анора эртасига нонушта қилар-қилмас Муслим берган манзил томон йўл олди. Бу гал ҳам кечаги таксичини учратаман деб сира ўйламаганди.
-Иее тасодифни қаранг, яна сизни учратиб қолибман.
-Ассаламу алайкум.
Анора оддий таксида деб эътибор қилмади.
-Кечаги жойгами?
-Йўқ у ерга ишга киролмадим. Милано бутиги томон ҳайданг.
-Хўп.
Анора яна жим кетарди.
-Иш излаяпсизми?
Аждар қизни саволга тутди.
-Ҳа.
-Нима иш қиласиз ўзи? Узр шунақа қизиқувчанман .
-Инглиз тилидан дарс бераман.
-О бунча зўр. Рости тил ўрганларга ҳавас қиламан. Ҳеч ўрганолмадим. Бўлмаса оддий таксичилик қилармидим?
-Ҳалиям кеч эмас.
-Тўғри айтасиз, агар ҳозир бораётган жойизга ишга кирсангиз тил ўрганишга борардим.
Аждар кўзгудан Анорага тикилиб гап қотди.
-Мен ўқишга тайёрлайман. Тил ўргатмайман.
-Афсус, сиздан ўрганарман дегандим
Анорага суҳбат ёқмади, ортиқча гапирмади.
-Келдик.
-Рахмат.
Анора айтилган суммани бериб тушиб кетди. Аждар машинани ҳайдамай тикилиб қолди.
-Эсингни йиғ, бу шунчаки қизиқиш.
Кейин эса машинани ўз манзилгоҳига қараб ҳайдаб кетди.


***

Анора қаршисидаги бинога қараб ичкарига қараб одимлади. Янги бино экани шундоққина кўриниб турарди. Вақтли келган эканми унча одам кўринмайди. Телефонини чиқариб Отабек билан тушган расмларини томоша қила бошлади. Ўпкаси тўлиб кетмасин учун, телефонни қайта сумкасига солди.
Ҳаёт кутилмаган тасодифларга тўла. Ташқи эшик очилиб таниш овоз келган томонга юзини бурган Анора тошдек қотди.

Давоми бор...

https://t.center/shamsinurijodi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily