View in Telegram
#СУКУТ_ОРТИДА: 9-қисм МУАЛЛИФ ШАМСИНУР Отамнинг қарори, онамнинг еган калтаги ва бугунги учрашувгача Марғуба опамга сўзлаб бердим. -Жуда афсусдаман. Яхши иш бўлмапти. -Илож қанча. Мен севиб севилиб яшашни истардим. Севганим билан саёҳатларга борсам, романтик учрашувлар. Давомли совғалааар. Эҳҳҳ.... Шундагина анави тўнкани берган букети машинасида қолгани эсимга тушди. -Менга гул ҳам берганди. Машинасида қолибди. Яхши бўлди бир тарафдан. Уни нинаси ҳам керакмас менга. -Амая сенингча барча севган инсони билан яшаса бахтли бўладими? -Албатта, севгисиз ҳаёт йўқ. Марғуба опам негадир ўйга чўмиб қолгандилар. -Бор, севгисиз ҳам яшаса бўлади. Мана мен яшаяпманку. Мен опамга ҳайрон бўлганча қарадим. -Сиз поччам билан бахтлисизку? -Нолимайман. Менда бор нарсалар кўп аёлларга орзу. Поччангни ҳам севмайман эмас, ҳурмат қиламан. Балки яхши кўрарман. Лекин бу севги эмас. Мана ўн йилдан бери уруш жанжалсид яшаб келяпмиз. Учта қора кўзимиз бор. -Шу севги эмасми, бир бирингизни тушунасизку. -Поччанг севиши мумкин. Йўқ бу аниқ. Мен эса севмадим. Севолмадим. Юрагимга ҳеч кимни киритолмадим. Мен стулга қулайроқ жойлашдим. Менинг бугунги ташрифим опамни жуда кўп сўзларни айтишларига олиб келаётганди. -Биласанми нима, мени ҳам севганим бор эди. Биз бир-биримизни қаттиқ севардик. Дунёларга алишмасдик. У менга уйланмоқчи эди... Лекин... Мени хоҳламадим. Севгимиз гўзаллигича қолишини истадим. Агар турмуш қурсагу, у менга хиёнат қилса... Мен ўлардим. Севгим ўларди. Шу сабаб ҳам мен бошқача йўл тутдим. Майли бой бўлмасин. Майли пули кам бўлсин. Аммо мени севсин,қадрласин дея поччангни танладим. -Хафа бўлмаганг-у, бекор қилгансиз. Энди бир умр қийналиб ўтяпсизми? -Йўқ, қийналмадим. Бошида оғир бўлди. Сўнгра кўникдим. Мана яшаса бўларкан. Энг муҳими мени севгим қалбимда гўзаллигича қолди. Мен уни гард юқтирмай сақладим. Севган инсонимга нисбатан қалбимда нафрат қолишидан сақладим. Агар унга ишончим йўқолса бутун дунёдан совирдим. Мен тириклайин ўлардим. Шунга... Балки қўрқоқдирман, баъзида иккиланарман... Лекин билганим тўғри қилганман деб ҳисоблайман. Опамни гапларини, безовта жиринглаган телефоним бўлиб юборди. -Ало, лаббай ойи. - -Хўп, ҳозир бораман. Опамга илтижоли қарадим. -Кетмасам бўлмайди. Отам сўраяпти экан. Келаси сафар батафсил айтиб берасиз -Майли, ёмғирим яна келиб тур. Айтганча бу ерда ҳам энди деярли бўлмайман. Боғчага ишга киряпман ҳужжатлар бўйича. -Ана бу янгилик бўлди. Бўпти опа хабарлашамиз. Йўлда такси тўхтатганча уйга шошдим. Уйда мени мен кутмаган хабар қарши олди. -Келдингми қизим? -Тинчликми она? -Тинчлик. Бугун яна совчи келар экан. -Яна, яъни Аброрданми? -Ҳа. Отанг нон синдирамиз деди. Тўйни ҳам бир ойни ичида ўтказиб олишаркан. Куёвни кўрдингми, сенга маъқулми? Оёқларимдан мадор кетди. Наҳотки... Наҳотки ўша совуқбашарага турмушга чиқсам. -Қизим нега рангинг оқариб кетди. Менга ҳаво етишмасди. Бир ойдан кейинги тўй ҳаёлимда айланаверди. Юрагимда пичоқ ургандек санчиқ... Қолгани эсимда йўқ Ўзимга келганимда залдаги диванда ётардим. Нариги хонадан эса отамни бақириғи яққол эшитиларди. -Менга рол ўйнагани ўтмайди. Мен нима десам шу. Аброр билан жуда катта иш бошлаганман. Агар у бўлмаса четга экспорт қила олмайман. Қизинг маликакардай яшайди. Ўттиз ёш қари эмас. Аброрга Амая маъқул келган. Амаяни қўлини сўради. Бу ерда Шалолани аралаштиришни кераги йўқ. -Амая хоҳламаяпти. -Сен хоҳлаганмидинг? Мана бинойидек яшадингку. -Мажбур қилмаганизда... -Етаааар. Меҳмон келишига ҳамма нарса тайёр бўлсин. Тўйни ҳам белгилашади. Қизингга айт,мен билан ўйнашмасин. Ёмон бўлади. Ё Аллоҳ бу не синов. Отамни гаплари қалбимни парча қилмоқда. Мен буюмманми дуч келганга бериб юборади? Давоми бор. https://t.center/shamsinurijodi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily