View in Telegram
ШАМСИНУР ижоди
#СУКУТ_ОРТИДА: 8-Қисм МУАЛЛИФ ШАМСИНУР -Туш, шу ерда овқатланамиз. Мен сўзсиз тушганча, Аброрнинг машинадан тушиб олдинга юришини кутдим. Ортдан кузатарканман, диди чакки эмаслигига амин бўлиб бўлгандим. Қимматбаҳо соат, кийимлари ҳам брендлиги кўриниб турарди. Эркаклар ҳамёни ҳам маҳсус буюртма орқали тайёрлангани аниқ. Пояфзалида ҳам бирор бир гард кўринмайди. Феъли эса фуууу. Мен бунақа одамни икки дунёда ҳам орзу қилмасдим. Эшикни очиб биринчи мени киритди,сўнгра эса ўзи кирди. Стол атрофига борганимизда ҳам аввал менга стулни суриб бериб кейин ўзи ўтирди. Шундагина мен, Аброрни қўлида ҳалиям никоҳ узуги борлигига гувоҳи бўлдим. Ойим ажрашган дегандилар, нега унда ҳамон узугини ечмаган. Менимча олифта кўриниш учун тақиладиган узуклардан эмас бу. Никоҳ узуги эканлиги кўримиб турибди. -Нима ейсан? Менга менюни узатди. -Ўзингиз танлай қолинг. Менга фарқи йўқ. Ҳали ҳамон уни юзига қараб ҳам қўймадим. Жуда бадбашара, совуқ одам деб ўйлаяпман. Аброр мен учун нотаниш бўлган овқатни танлади. Мен эса жимгина атрофни кузатардим. Сезишимча Аброр ҳам мен билан суҳбатлашаман деб ўлиб турмаган кўринади. Таомлар келгач овқатланишни бошладик. Жуда дид билан безатилган бўлса ҳам, оғзимга бир луқма олганимни биламан ёниб кетдим. Нима бало бу овқатми ёки заҳар. Ҳамроҳим борлигига ҳам қарамай апил тапил стол устидаги шарбатни бокалга қуйганча ютоқиб ичдим. -Ҳа қизалоқ, аччиққа тобинг йўқмиди? -Нима бало, эсизни еганмисиз? Бу овқат эмас захарку. Мени ўлдириш ниятиз бўлса олдиндан айтиб қўяверинг бунақа қилмасдан. Заҳримни сочиб Аброрнинг кўзларига тик боқдим. Во ажаб, мен ўйлаганчалик бадбашара эмас экан. Кўзлари тим қора, мени кўзларим олдида ип эшолмаса ҳам, боқишларидан ўзига ишончи сезилиб туради. Лекин ундан совуқлик таралиб турибди. Билинар билинмас чиққан соқоли, юзига истара бағишлаган бўлса ажабмас. Ўттиздан ошганга ўхшамайди. Ўзини жуда яхши кўради. Бунақалар худбин бўлади. Ҳозирда ўзини ўйлаб мана бу олдимда турган захар заққумни айтганидан ҳам билиш қийин эмас. -Сен танловни менда қолдирдинг. Мен фолбин эмасман сени нима ёқтириб нима ёқтирмаслигингни билмайдиган. -Ажойиб, қойил. Сизга тасаннолар. Унга бир дунё кесатиқлар айтишим мумкин эди-ю, хўмрайиб турган совуқ башараси бунга ҳалақит берди. Ҳуллас ўша соатларда мен ортиқ гапирмадим ва шарбат симирганча вақтни ўтказдим. Қайтишда эса йўлни устидаги Марғуба опамни офисларида тўхташини сўрадим. -Бу ерда нима қиласан? -Бир таниш опахонимга келаман деб ваъда берганман. -Тушунарли. Машина тўхтаган онда, эшикни очиб тушдим. Хайрни насия қилганча етмаганига эшигини қаттиқ ёпганча ўзим боришим кўзда тутилган эшик томон югурдим. Ортимдан анави ярамасни алами келиб ичига сиғмайдиган ҳолати кўз олдимга келиб, ўзимдан кўнглим тўлди. Марғуба опам доимгидек компютерда нимадирлар ёзиб ўтирган эканлар. -Ассалому алайкум опажоним. Яхшимисиз? -Ёмғирим келдингми? Кеч қолганингга келмайсанми деб ўйлагандим. -Сизни жуда соғингандим. -Нега кайфиятинг йўқ? -Учрашувдан келяпман. -Иеее, бу гап қаердан чиқди? -Меҳрибон отажонимдан. Бўпти ҳайратлангманг, сиз ишизни давом этинг. Мен бир бошдан сўйлайман. Davomi bor.
@shamsinurijodi
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start