Гап
Куз. Далада ишлар қизғин эди.
Бетоб эди.
Гапирдилар:
Битта касалини баҳона қилиб, уйда ў-ў-ўтиришини қаранглар, товба-а. Ҳаа далага чиқ, чиниқасан! Ишлар қайнаб ётган бўлса. Ўзини баҳонаси бу, мана юрибмизку биз ҳам.
Далага чиқди.
Оғрилашиб қолди. Бир йил ўтмай тупроққа қўйдилар.
Яна гапирдилар:
Ҳаа, касал экансан нима бор эди далада?! Уйингда ўтириб, даволансанг бўлмасмиди, товба-а. Пул азиз бўлмай ўлсинаа, жонингдан!
Куз эди...
Муаттар Йўлдошалиева
@shamsinurijodi