View in Telegram
“Юридик шахсларга солиқлар, божхона тўловлари ва йиғимлар бўйича берилган имтиёзларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги” низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3590, 25.12.2024 й.) 🔖 Мазкур Низом юридик шахсларга солиқлар, божхона тўловлари ва йиғимлар бўйича берилган имтиёзларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартибини белгилайди. ✔️ Ташкилотларга солиқлар ва божхона имтиёзлари: 🔸 солиқлар ва божхона имтиёзлари берилиши натижасида бўшаган маблағларни аниқ мақсадларга йўналтириш шарти билан; 🔸бўшаган маблағларни аниқ мақсадларга йўналтириш шарти назарда тутилмаган ҳолда берилади. 🖥 Бўшаган маблағларни аниқ мақсадларга йўналтириш назарда тутилмаган солиқлар ва божхона имтиёзлари берилганда, ташкилот томонидан солиқлар, божхона тўловлари ва йиғимлар ҳисобланмайди ҳамда маҳсулот (товарлар, ишлар, хизматлар) ва бошқа мол-мулкнинг сотиш (харид) қийматига киритилмайди. 🔍 Солиқлар ва божхона имтиёзлари бўшаган маблағларни аниқ мақсадларга йўналтириш шарти билан берилганда, солиқлар, божхона тўловлари ва йиғимларни ҳисоблаш амалга оширилади. 👉@shahzod_proconsultant👈
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily