“Юридик шахсларга солиқлар, божхона тўловлари ва йиғимлар бўйича берилган имтиёзларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги” низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3590, 25.12.2024 й.)
🔖 Мазкур Низом юридик шахсларга солиқлар, божхона тўловлари ва йиғимлар бўйича берилган имтиёзларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартибини белгилайди.
✔️ Ташкилотларга солиқлар ва божхона имтиёзлари:
🔸 солиқлар ва божхона имтиёзлари берилиши натижасида бўшаган маблағларни аниқ мақсадларга йўналтириш шарти билан;
🔸бўшаган маблағларни аниқ мақсадларга йўналтириш шарти назарда тутилмаган ҳолда берилади.
🖥 Бўшаган маблағларни аниқ мақсадларга йўналтириш назарда тутилмаган солиқлар ва божхона имтиёзлари берилганда, ташкилот томонидан солиқлар, божхона тўловлари ва йиғимлар ҳисобланмайди ҳамда маҳсулот (товарлар, ишлар, хизматлар) ва бошқа мол-мулкнинг сотиш (харид) қийматига киритилмайди.
🔍 Солиқлар ва божхона имтиёзлари бўшаган маблағларни аниқ мақсадларга йўналтириш шарти билан берилганда, солиқлар, божхона тўловлари ва йиғимларни ҳисоблаш амалга оширилади.
👉@shahzod_proconsultant👈