View in Telegram
​​ОВОЗ Энди ҳеч нарса йўқ шовқиндан бўлак, Кетгани макон ҳам, бошимни олиб. Товушлар изимдан эргашиб келар, Қадам ташлайдиган соя мисоли. Тунда тушларимга қовуша бошлар, Очилмаган гуллар кўраётган туш. Аммо шовқин ундан суғуриб олар, Висол унга қайта келмасин деб дуч. Чекаман. Самога чангдек сочилган, Мунажжим айтгандек сафланган юлдуз - Кўксимда гуриллаб ёндирар гулҳан, Томчилаб эрийди кўзимдаги муз. Шумшайиб боқади оёқ остидан, Танага никоҳлаб қўйилган соям. Бардошим ҳам метин. Унинг дастидан, Агар қимир этсам тўкилади занг. Ортиқ ҳеч нарса йўқ овоздан бўлак, Суякка ёпишиб сўргани илик. Қуёш ботгандан сўнг соялар ўлар, Нетайки, овозлар абадий тирик. Ҳар оқшом шовқинсиз жойга кетгани, (қандайдир илоҳий абадиятга) ёшлиги қурт бўлган капалак каби эврилмоқ истайман тик турган ҳолда. Йўқса бу сурмонанд қичқириқларда, Билинмас қай қарғиш, қай бири дуо. Ҳар нарса гапира бошлар саҳардан, Ё мени, ё уни этмасанг жудо. Санжар Тошбеков
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily