View in Telegram
​​"ИТ" Спиридон бобони тупроққа қўйдик бугун. Унинг яккаю-ягона набираси ва кўчадан топиб олинган итига қўшилиб ғингшиб, лабимизни тишлаб йиғладик. Йиғламай қўйганимга ҳам йиллар бўлибди. Шаҳарда дийдам қотиб кетди деб юрардим, адашибман. Бўшанг, жайдари қишлоқ боласиман. Бузоқ билан шохлашиб, тошбақани ағдариб, тулки уясини кўмиб, итлар билан курашиб катта бўлган қишлоқ боласи... Ва бу ўзгармайди. Афсунгар шаҳарда иш ва ижара орасида тентийвериб ичкаридан емирилиб кетаётганимни сезмабман. Йўқса милтиқ ўқларига нишон бўлаётган нотаниш итларнинг фожиасига сиқилмасдим. Спиридон бобонинг ҳам ўлимига кўз юмган бўлардим балки. Шундоғам, атрофдагиларга бепарво бўлиб кетаяпман. Тўкилиб кетаётганимни, қандай қилиб чиркин ишлар ва жирканч чеҳраларга тоқат қилаётганимдан билса бўлар. Кун келиб улардан бирига айланарман балки, ёки аллақачон улардан бириман... Бу оғриқли ўйларни рўбарў қилиб, юзимга кўзгу тутган "Шамс-и-Қамар" театр студиясига ташаккур. Нодар Думбадзенинг "Ит" асари асосида саҳналаштирилган навбатдаги асардан кўпчилик қаторида баҳраманд бўлдим. Воқеалар жуда таниш. Ҳудди, аллақачон билгандекман. Итларнинг ўлими илгари у қадар дахшатли туюлмагандир мен учун. Лекин ҳозир буни кўриш, эслаш азоб. Қишлоқда ит кўрсам ҳуркиб бегона қилиши аниқ. Мени унутдингми олапар, мени эсламаяпсанми тузик деб бошимни эгиб ўтиб кетавераман. Бугун эса ўз қўлларим билан тупроққа кўмган кўплаб кучукларимни эсладим. Уларни эсламай қўйибман. Мен ўлиб улар қолганида эслаб осмонга қараб увлаб-увлаб қўярди, Спиридоннинг кучуги каби. Ҳуллас мувозанатдан чиқдим. Қалбим андармон. Театр студиясига эса муваффаққиятлар тилайман. Вақт топиб албатта боришларингизни тавсия қиламан. Қотиб бораётган дийдани юмшатиш учун яхши жой.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily