View in Telegram
​​Таваллудингиз билан буюк Рауф ПАРФИ. ТҲАКУРНИНГ ОХИРГИ ШEЪРИ (7.05.1941) Айролиқ кунидир, туғилган куним. Робиндранатҳ Тҳакур. 1. Соҳир Сарасвати! Надир бу ақлим, Надир тану, надир дилу, надир жон? Бу қандай каҳ кашон? Бу қайси иқлим? Алдандимми туғилиб? Ростми? Ё ёлғон?.. Эй, менинг паришон, эй, шўрлик халқим, Бағрим, қачон туғиласан, сен, қачон?! Қорайиб тиркашар ўз музтар кўлкам, Изиллар сўзимнинг маъюс жарангги. Визиллар музларга бурканган кўклам, Очиқ поёнларнинг баёнсиз рангги. Совуқ қоронғунинг оппоқ садоси, Бўғзимда бўғилар мусиқам, уним. Ҳажр саҳаридир, ҳижрон саҳроси, Алвидо кунимдир, туғилган куним. 2. Ай сен, она халқим, лойларга ботдим, Пилла ҳаловатнинг ғилофидан чиқ! Сўйилган сағримга заҳролуд қотдим, Камолот сўқмоғи нақадар аччиқ. Тириклар! Ёндирманг эски маъвони Сувларга бостирманг. Тириклик битар Ҳавони қизғонманг, озод ҳавони Тупроқни булғаманг. О, Шива, етар! Ерга қўйинг мени. Онамдир тупроқ Тобиниб ўпайин онамнинг изин. Онамнинг юзини, ой юзида доғ. Яшин беринг менга, чатнайин ўзим, Менга денгиз беринг, дарёлар урфоқ, Нафас беринг менга, берингиз Сўзим. 3. Изғирдим саргардон мен сизни излаб, Товонимнинг тешди срабон, ёмғир. Ўзимни лаънатлаб, сизимни сизлаб Ўлмай туриб ўлдим, сиз учун охир. Ёниб айтдим, чексизликнинг чеки бор, Чексизликнинг чекларига етармен. Мендан рози бўлинг, тириклар, дўст-ёр, Бир чимдим меҳрингиз олиб кетармен. Рауф ПАРФИ
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily