View in Telegram
#эътироф "Хоразмнинг дилбар шоираси, аслига, зотига тортган Сайёра Самандар қалбидан таралган баркамол шеърлар ҳарорати дилларни илитиб, кўнгилларни мафтун қила бошлаганига анча йиллар бўлди... Аввало, шоиранинг ўзбегимнинг соҳир сўз салафларидан устоз Эркин Самандар зурёди экани қалбимизга ифтихор, ғурур индирса, бу теран, бақувват илдизидан униб чиққани сўз айтиш бобида Сайёранинг елкасига жуда улкан масъулият юкини ҳам юклайди. Шу боис Сайёранинг шунчаки сўз айтишга ҳаққи бўлмади...Ва не бахтки, бу залворни мана неча йилларки, Сайёра матонат ва садоқат билан кўтариб, оқлаб, шарафлаб келаётир... Биргина Ватан мавзусидаги қанчадан қанча авжи осмон қўшиқлари юртимизнинг улуғ, муаззам майдонларида янграганида бу шарафни бутун эл англайди, Сайёрани алқайди, сўзининг салмоғидан, туйғуларининг қаймоғидан ҳузурланади, ҳислари қўшиқлар оҳангига монанд авжланиб, мавжланиб, шоирага ҳаваслари, меҳри жўшади. Сайёра ана шундай ардоқли, маснади сарбаланд, ташбеҳлари оҳорли,туйғулари виқорли шоира!". Гавҳар Ибодуллаева, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Хоразм вилоят бўлими раҳбари. @Samandarqush
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily