View in Telegram
Азизларим! Таваллуд куним муносабати билан йўллаган табрикларингиздан, билдирган дил сўзларингиздан бошим кўкка етди. Юртимизнинг турли ҳудудлари узра қанот боғлаб учган изҳорларингиздан қалбим Амудай тўлқинланди. Отамнинг меҳр билан қилган парваришлари, дуолари мени Сизларга ошно этди, қадрдонларим! Шу азиз элимнинг қизига айланганим менинг бу дунёга келиб топган бахтимдир! Минг шукур! Барчангизга катта раҳмат! Отамдан кейинги дуогўйларим энди Сизларсиз! Таниқли устоз адиб Нурали Қобул фейсбук тармоғи орқали йўллаган табрикларида менга "ОТАҚАДРДОНИМ" дея лутф қилганларида Отамнинг мамнуният ва фахр ила боққан нигоҳлари кўз ўнгимда гавдаланди. Нақадар шарафли Сўздир бу! Бугун мен Сизларнинг ҳароратли меҳр-муҳаббатингиздан қувват олдим. Адабиётни, унинг кичик бир вакилини севиб, ардоқлаган Сиз азизларга таъзимдаман. Борингизга шукурлар бўлсин! Ҳар бирингизга чуқур эҳтиром ила, Сизнинг Сайёра Самандар. @Samandarqush
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily