#ибрат
ЯПОН РИВОЯТИ
Дзен устози ўз ўқувчисини ўқ узишга ўргатаётган эди. Ўқувчи камонни ва иккита ўқни олиб, машқ бажаришга шайланди. Бироқ, устоз унинг олдига бориб, ундан ўқнинг бирини олиб қўйди.
– Нима учун иккинчи ўқимни олиб қўйдингиз? – сўради ўқувчи.
– Мен сендан иккинчи ўқингнимас, биринчи ўқингни олиб қўйдим. Чунки, биринчи ўқинг барибир нишонга тегмас эди.
– Аммо нима учун?.. – ҳайрат билан сўради ўқувчи.
– Чунки, ўқ узаётганда сен заҳирада яна битта уриниш борлигини англаб турган бўлар эдинг. Мана шу хотиржамлик инсоннинг энг катта душманидир! – деди устоз.