Ассалому алайкум аҳли Косонсой!
Яқинда Косонсой туғруқхонасида, 3-фарзандини дунёга келтириш арафасида бевақт вафот этган муслима аёл тўғрисида деярли ҳамманинг хабари бўлди.
Ҳаттоки, бу ҳолат ижтимоий тармоқларда кўпгина муҳокама ҳам бўлди. Ҳозир бу постни қўйишдан мақсадимиз, орамизда бўлган ҳомиладор аёллар бу вазиятдан қўрқиб яшамаслигини, ўша туғруқ комплексида ишлайдиганларни кўзи мошдай очилганини сизларга билдириб қўйиш.
Бу ҳолатга республика соғлиқни сақлаш вазирлиги аралашган. Ҳозирда айни ҳолатни ўрганиш учун катта ишчи гуруҳ Косонсой туманида бўлиб турибди. Биз адолат учун курашаётган бир пайтда, СИЗ азизларга ҳақ-ҳуқуқингизни яхшироқ билишингизни эслатиб ўтмоқчимиз:
1. Ишингиз тушиб қандайдир анализ топширасизми, ҳомиладор аёллар скрининг марказига бориб апаратга тушасизми, ўша хизматлар
БEПУЛ эканлигини билинг.
2. Янги чақалоқ дунёга келса суюнганингиздан айтилган "доля" сини беришга мажбур эмассиз. Уларнинг хизмати ҳам
БEПУЛ. Давлат уларга катта-катта ойлик беришини билинг. Суюнганингиздан беришингиз керак бўлган пулни масжидларга эхсон қилинг, мактабларга бориб, мухтож, оёқ кийими йўқлиги учун мактабга бормаётган ўқувчига ёрдам беринг.
Қачонки барчамиз шу холатларни яхши тушунсак, ҳамма нарса пулга боғлиқ эмаслигини билсак, оқ халат кийиб олганларга "қора ишлар" ни бажаришига йўл қўймасак, юқоридаги каби холатларни олди олинади. Онаизор болам деб бўзлаб қолмайди, ёстиқдошининг ярим ёстиғи бўш бўлиб қолмайди, орқасида қолган зурриёдлари "онам қаерда" деган саволларни бериб, юракларни парчаламайди.
Кимдир сиздан нохақ пул талаб қилса, пул бермаганингиз учун касалингизга яхши қарамаса Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
1003 ишонч рақамига қўрқмай алоқага чиқинг ва огоҳлантиринг!
Унутманг, республикамизда она ва бола саломатлигига эътибор ҳукумат даражасида
олиб борилади, сизнинг ҳақ-ҳуқуқларингиз қонун билан ҳимояланган!
© Сарвархон Пўлатов
@KOSONSOY