Смотреть в Telegram
Қизиқ кейс. Сурхондарёда бирорта автомактаб лицензияга эгамасакан. Ҳайдовчиликка имтиҳон топшириш учун сурхондарёликлар бошқа вилоят — Қашқадарёга бораркан. Бу фуқароларга қийинчилик туғдирмайдими? Давлатнинг асосий функцияси бу — ҳар қандай ҳолатдаям одамларга енгиллик яратиш. Талабларниям шунга мослаш керак. Ўзи шароит яратиши лозим. Қайсидир ҳаракат ёки ҳужжат одамларда қийинчилик пайдо қилса, уни кўриб чиқиш шарт. Сенат бу масалада Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига сўров юборибди. Жавобини кутамиз. Маълумот учун: ҳайдовчиларни тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензиялаш ваколати Ички ишлар вазирлигига ўтказилгунига қадар Сурхондарё вилояти бўйича лицензия олиб, фаолият юритган тадбиркорлик субъектлари сони 48 тани ташкил этган. Улар томонидан фақатгина 2023 йилнинг ўзида 18 641 нафар ҳайдовчилар тайёрланган. Сенат 👉 @Zafarbek_Solijonov
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств