Voyah тўлиқ электромобил бўлган илк кроссовери Courage моделини тақдим этди13 октябрь куни тўлиқ электрда ҳаракатланувчи Voyah Courage автомобили расман сотувга чиқади. Автомобилни 179 900–236 900 юан (25 500–33 500 доллар) нарх оралиғида харид қилиш мумкин.
Автомобил ўлчамлари — 4725/1900/1636 мм, ғилдирак ўқлари оралиғи 2900 мм.ни ташкил қилади.
Автомобил тўрт хил комплектацияда тақдим этилади. 400 В платформасида иккита:
RWD 215 кВт қувватга эга (288 о.к.) мотор, 77 кВтс сиғимга эга темир фосфат батарея, 625 км масофа захираси;
AWD 480 кВт қувватга эга (644 о.к.) мотор, 77 кВтс сиғимга эга темир фосфат батарея, 570 км масофа захираси.
800 В платформасидаги комплектация:
RWD 230 кВт қувватга эга (308 о.к.) мотор, учта ионлик икки хил батарея 79 кВтс ва 109 кВтс, масофа захираси мос равишда 650 км ва 901 км.
@yashiltulpor