Ҳарорат пасайиб, ёмғир ёғади ва қорга айланиши мумкин
“Ўзгидромет” 5-8-ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво оқимлари кириб келишидан огоҳлантирмоқда.
Тезкор ахборотда айтилишича, ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиб, 7-8 ноябрда кечалари 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 3 даража совуқ, кундуз кунлари 5-10 даража илиқ бўлади. 5-6 ноябрь кунлари республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, тоғларда ёғаётган ёмғир қорга айланади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 5-7 ноябрь кунлари сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
https://t.center/xolisfikr