“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси бўйича аҳолини узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган ижтимоий муаммолар танловга қўйилиб, халқнинг бирдамлиги эвазига етарлича овоз тўпланиб, кўплаб муаммоларга ечим топилмоқда.
Жумладан “Очиқ бюджет” лойиҳасининг жорий йилги 2-мавсумида фуқаролар томонидан илгари сурилган ва “энг кўп” овоз тўплаб ғолиб бўлган таклифлар асосида Хива туманининг Журён маҳалласи Ниҳол, Олчазор, ва Хударган бобо кўчаларининг 2 км масофадаги йўлларига асфальт ётқизиш ишлари тўлиқ якунига етказилди.
“Ташаббусли бюджет”да ғолиб таклифлар доирасида ҳудудларда ички кўчаларни таъмирлаш ишлари давом этмоқда