🟡 Йил сарҳисоби (2024)
“Ҳечдан кўра кеч” деганларидек, ўтган йил сарҳисобини қилиб қўйсак. 2024 йилда (ўзим ва кичик жамоам) эришганларимиз мен ўйлаганчалик катта бўлмади, аммо ютуқларни умуман йўқ ҳам деб бўлмайди. Баъзиларини санаб ўтсак:
▪️ «Тўғри копирайтинг» муаллифлик курсим ўқувчилари сони 400 га етди.
▪️ Saber Publisher таҳририяти билан ҳамкорликни йўлга қўйдим.
▪️ 4 та агентлик билан ҳамкорликни давом эттирдим, булар: Minim Design, McCann Tashkent, Wunder Digital (Samsung), Web Promotion.
▪️ Oyina платформаси учун
интервью бердим.
▪️ Ўзим истаган BYD E2 электромобилини олдим.
▪️ Экран диагонали нақ 12.4 дюйм бўлган кучли планшет олдим.
▪️ Ёшлар ишлари агентлигининг
1000kitob лойиҳаси доирасида Стюарт Расселнинг “Инсонга мос сунъий интеллект” китобига муҳаррирлик/мусаҳҳиҳлик қилдим.
▪️ Отабек Маҳкамовнинг “Юксаклик сари тасодиф бўлмаган 100 та учрашув” номли китоби қайта нашр этилди, у учун қайта таҳрир/тасҳиҳ қилинди.
▪️ @xatolik_bot конвертация ботимизни такомиллаштириш устида ишладик, тез орада янги талқинда ишга тушади.
▪️ Ғиёсиддин Юсуф ва Надия Рамазон муаллифлигидаги “Солиҳалар гулшани” китобига мусаҳҳиҳ бўлиш насиб этди.
▪️ oncogid.uz сайтини ўзбек тилига ўгирдик.
▪️ Яна тиббиёт, тадбиркорлик, қурилиш, маркетинг, публицистика ва бошқа йўналишларидаги бир қанча лойиҳалар учун копирайтинг, таржима, таҳрир ва тасҳиҳ хизматларини кўрсатдик.
2024 йилда сиз қандай ютуқларга эришдингиз?