НАҚЛ ҚИЛИШЛАРИЧА, Ҳазрати Хожамиз айтган эканлар: «Баъзида ҳол менга ғалаба қилиб, бетоқат бўлардим ва мақсадни унга айтиш ҳамда ундан эшитиш учун бирорта ошнони қидириб қолардим».
Байт:
Гар ҳеч наёбам касе бинишинам,
То ў зи ту мегўяду ман мешунавам.
Сен ҳақингда гапирса, эшитай дейман-у,
Аммо, ҳеч бир одамни топа олмайман.
https://t.center/uztasavvuf