Смотреть в Telegram
НАҚЛ ҚИЛИШЛАРИЧА, Ҳазрати Хожамиз айтган эканлар: «Тавбага муваффақ бўлиб Ревартунда турар эканман, бир жамоатнинг мулозаматини қилар эдим. Ногоҳ бир намозим қазо бўлди. Тақводор донишманд Мавлоно Сайфуддин Ромитаний бу масжидда имом эдилар, менга: «Биз сени тоат майдонининг шери деб тасаввур қилардик, аслида сен сафни бузувчи экансан», дедилар.'': «Сиз мени тоат майдонининг шери тасаввур қилган экансиз, аслида мен қалбаки ишлов берилган мисман», дедим. Улар дарҳол мана бу байтни ўқидилар. Байт: Руйи андуданд наситонанд дар бозори ишк, Холисе бояд ки аз оташ берун ояд салим. Ишқ бозорида қалбаки мисни олмайдилар, Оловдан саломат чиқадиган мусаффо тоза мис керак. Уларнинг бу сўзидан кўнглимда бир дард пайдо бўлди ва калбимда бир оташ анча вақт шуъла уриб турди». #МАҚОМАТИ_ХОЖА_БАҲОУДДИН_НАҚШБАНД китобидан https://t.center/uztasavvuf
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств