Смотреть в Telegram
Олтин-валюта захиралари декабрда камайди Йиллик ҳисобда захиралар қиймати 6,6 млрд долларга ошди. Марказий банк маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг расмий халқаро захиралари 1 январь ҳолатига 41 млрд 181,6 млн долларни ташкил этди. «Ўзбекистоннинг ялпи халқаро захиралари 2024 йилнинг декабрь ойида 290 млн долларга камайди. Хусусан, ой давомида олтин нархининг 2664,30 доллардан 2610,85 долларгача камайишининг таъсири -656 млн долларни ташкил этди», — дейилган хабарда. Хорижий валютадаги захиралар декабрь ойида 8 млрд 183,7 млн доллардан 8 млрд 597,7 млн долларгача кўпайди. Лекин 2024 йил давомида улар 771,8 млн долларга камайган. Захирадаги олтиннинг соф ҳажми декабрь ойида ўзгаришсиз қолган, йиллик ҳисобда эса 12,44 тоннага камайган. Захирадаги олтиннинг қиймати 2024 йил бошидан буён 7 млрд 404,5 млн долларга кўпайган. Лекин декабрь ойида кўрсаткич 32 млрд 741,1 млн доллардан 32 млрд 36,7 млн долларгача камайган. Расмий захира активлари 2024 йил 1 январда 34 млрд 564,7 млн долларни ташкил этганди. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств