«ЙИЛ ТАНЛОВИ — 2024»
Ўзбекистонда «Йил одами» номинациясига кимни муносиб деб ўйлайсиз?
Жамоатчилик фикрлари ва таклифлари асосида қуйидаги номзодлар «Йил одами»га даъвогарлик қилмоқда:
Алишер Қодиров — "Миллий тикланиш" ДП раиси, ахборот хуружларига қарши муносиб жавоб бераётган сиёсатчи.
Жаҳонгир Ортиқхўжаев — AKFA Group компанияси асосчиси, Ўзбекистонда энг кўп - 90 минг ишчи ўрни яратган тадбиркор.
Отабек Бакиров – иқтисодчи. Ўткир чиқишлари билан жамоатчилик эътирофига сазавор бўлган блогер.
Абдуқодир Ҳусанов – Франциянинг Олий дивизони - Ligue 1 даражасида ўйнаган тарихдаги биринчи ўзбекистонлик футболчи, ҳозирда "Manchestr city" клуби ўйинчиси.
Диёра Келдиёрова – дзюдочи, Париж - 2024 олимпиадаси олтин медал соҳибаси
Дилором Йўлдошева – BBC томонидан "Дунёнинг катта таъсирга эга ва илҳомлантирувчи 100 нафар аёли" рўйхатига киритилган, "Матонат" фильми қаҳрамони
Ғайрат Дўстов – метан шохобчасидаги мурожаати ортидан жамоатчилик эътиборига тушган ҳайдовчи.
➡️ ОВОЗ БЕРИНГ ВА ФИКР БИЛДИРИНГ ⬅️