***
Бардам бўлмоқликка ўргатди ҳаёт,
Бошни баланд тутсанг-ўзингга яхши.
Ойна қаршисида бирдан солдинг дод-
Нега ўхшамади ўзингга аксинг?!
О, неча оламга бўлиндинг? Бири
Қасосга қўл чўзар, бири бурар юз.
Умрингни боғида ёз ўтиб борар,
Кўнглингнинг боғида айланади куз.
Тортиниб очилган эшикми?.. Эвоҳ.
Адашиб яшашдан ўпкалар тўлди.
Хиёнат бағрига йиқилди гуноҳ:
-Нималар бўлди...
О! Нималар бўлди?!
Усмон Азим
https://t.center/usmon_azim