Туманимиздаги 154-мактаб фаоллар залида “Аёллар дафтари”нинг 6-босқичи бўйича ўқув-семинар ўтказилди.
Семинарда Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссиясининг 2024 йил 14 декабрдаги 1-сонли баёни қарорига асосан Ургут туманига бириктирилган вакил, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Самарқанд вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Ифтихор Раҳимов, туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Муҳаббат Қобилова, “Маҳалла” уюшмаси Ургут туман бўлими бошлиғи Шерзод Холиқов, тумандаги секторлар котиблари, масъул ташкилот ва идоралар раҳбарлари, маҳаллаларнинг еттилик вакиллари иштирок этишди.
“Аёллар дафтари”нинг 6-босқичига киритиш учун туманда хатлов ишларини амалга ошириш, ташкилий чора-тадбирлар, ҳамда “Аёллар дафтари”га киритиладиган хотин-қизларнинг индивидуал дастурларини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш бўйича батафсил маълумотлар берилди.
Ургут тумани Халқ қабулхонаси фаоллар залида туман ҳокимлигининг тадбиркорлар учун навбатдаги қабули бўлиб ўтди.
Қабулда тадбиркорларнинг мурожаатлари тингланди. Мурожаатларнинг асосий қисмини кадастр, кредит, тадбиркорликнинг янги турлари бўйича иш бошлаш масалалари ташкил этди.
Мурожаатларнинг ечими бўйича муддатлар белгиланди. Айримларига масъуллар томонидан ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Қабул давомида фуқароларнинг айрим муаммолари мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди.