Xalq deputatlari viloyat Kengashi deputati Nilufar Ja'farova, Urgut tumani kengashi deputatlari Sherali Xudoyqulov, Goʻzal Abloqulovalar, Xalq qabulxonasi xodimlari, mahalla yettiligi hamkorligida Binokor mahallasida aholi uchun sayyor qabul oʻtkazildi.
Sayyor qabulda aholi vakillari o‘zlarining ijtimoiy muammolarini bayon qilib, taklif va murojaatlarini bildirishdi.
Mas’ul xodimlar hamda tashkilot va muassasalar rahbarlariga murojaatlarni o‘rganib, hal etish bo‘yicha tegishli topshiriqlar berilib, ijrosi nazoratga olindi.
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ургут туманидаги Халқ қабулхонасида туман ҳокимлигининг тадбиркорлар учун навбатдаги қабули бўлиб ўтди.
Унда унда бир гуруҳ тадбиркорлар, шунингдек, бизнесни бошлаш истагида бўлган тумандошларимизнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.
Жумладан, “A-L Doktor med” МЧЖ раҳбарининг хусусий шифохонасини малакали мутахассислар билан таъминлашга оид, “Bu yurt kelajagi bolajonlarniki” НТМ раҳбарининг ҳамда Қуйи Алгар маҳалласида фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркорнинг кредит билан боғлиқ, шунингдек, бошқа тадбиркорларнинг ечимини кутаётган турли масалаларга оид мурожаатлари назоратга олиниб, ҳал этиш учун масъулларга бириктирилди.