Смотреть в Telegram
Forwarded from Muhabbat Tòxtasheva
ОТАЖОН Отажоним - жон боғим отам, Жоним ичи қон боғим отам, Меҳрин менга мевадай тутган Эдингиз хончорбоғим отам. Китобларга ёндош эдингиз, Қаламга чин сирдош эдингиз, Ҳар ҳолимда ҳолдош эдингиз, Юракда ўчмас доғим отам. Иноқ эдим орзулар билан, Ота деган мавзулар билан, Қолдим етим қайғулар билан, Увлаб ётар ҳар ёғим отам. Ториқаман кенг бўлолмасам, Баъзан ёқа-енг бўлолмасам, Юрагимга эргашолмасам – Имлаб турар байроғим отам. Қарши бориб ройишингизга, Қарамасдим койишингизга, Бугун зорман товушингизга, Бағримдаги чўнг тоғим отам. Умримга сўз эккан деҳқоним, Шеър ёзсам илк тинглар шеърхоним, Баъзан бўлиб ғойиб меҳмоним, Келинг шеър ёзган чоғим отам. Отажоним - жон боғим отам, Эдингиз хончорбоғим отам... Muhabbat Toʻxtasheva
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств