Смотреть в Telegram
ҲАР ОНИМ ВАТАН!!!
ОППОҚ ҚЎШИҚЛАР (туркум) ХХХ Тўкилмоқда оппоқ ҳаяжон, Хиром қилар оқликлар сайли. Бу қўшиққа иқтидо бўлиб Эргашади кўнгиллар майли. Эниб тушар, эриб тушар қор, Кумушланар қишнинг этаги. Орзуларнинг таваллудини Олқишлайди қишнинг эртаги. Орзу шуки, тўкилса бағринг, Ҳасратларни қор қилиб ёғса. Энг муҳими, борлиқ Сен учун Оппоқ қўшиқ куйлаб юборса... ХХХ Бир-бирига бермайин озор, Қўл ушлашиб ёғаётир қор, Теваракда бир майин виқор, Чунки бугун мен туғилган кун. Севдим қишни, аччиқ аёзни, Бўрон чалган изғирин созни, Нафасимда иситдим розни, Чунки бугун мен туғилган кун. Қорхат ўйнаб чопишади вақт, Оёғимга ёпишади вақт, Умрим билан топишади вақт, Чунки бугун мен туғилган кун. Қор кайфида айланади бош, Кўзларимга сизиб келар ёш, Қўлларимга қўнди эллик ёш, Чунки бугун мен туғилган кун. ХХХ Чорламанглар иссиқ уйга, юрагимга қор ёғсин, Қайнаётир бағрим э, воҳ, бўлдим-ку мен зор, ёғсин, Шивирлашиб қорпарчалар бўлишиб гулдор ёғсин, Оқ дунёни бугун қийғоч кўзларимга тўлдирай, Кўкдан шодлик элаётган оқликлардан ўргилай. Айланайин кенгликлардан кўзларимга сиғмаган, Бу не сирки, ўтлиғ-ўтлиғ сўзларимга сиғмаган, Ким бор яна битта жони ўзларига сиғмаган, Олам бугун сафолию оқ ҳисларга бурканди, Менинг кўнглим тўкилмоқни оқликлардан ўрганди. Оқлик бўлса ортда қолган дардларимни эсларман, Ошиб ўтган тўзонлар-у гардларимни эсларман, Ўз-ўзимга берган олис шартларимни эсларман: “Бу саҳнда мен камолот ихтиёр қилмоқчиман”, Сўзларимни тажаллида устувор қилмоқчиман. Оқтовимнинг энгаклари – эртаклари қор бугун, Шу қўшиққа жўр бўлмасам юрагимга ор бугун, Куйлаб яшаш тақдиримга битган бўлса бор бугун, Теваракни ҳаяжонли севгим билан йўғирай, Чексиз шодлик бағишлаган оқликлардан ўргилай. Муҳаббат ТЎХТАШЕВА *Ушбу мисра Бедилдан олинди.
Поделиться
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств
Запустить