Ҳурматли Давлат божхона хизмати органлари ходимлари!
Ушбу қутлуғ айёмда умрини эзгу ва олижаноб ишга бағишлаган Сизлар каби мард ва садоқатли, ҳақиқий ватанпарвар Инсонлар шаънига самимий тилакларимизни билдирамиз.
Барчангизни “26 январь – Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни” ҳамда миллий божхона хизмати ташкил этилганлигининг 31 йиллиги байрами муносабати билан самимий табриклаймиз.
Бундай ардоқли касб эгаси бўлиш Янги Ўзбекистонга янада садоқатли бўлишга ундайди.
Дарҳақиқат, божхона органлари мамлакат иқтисодий хавфсизлиги ва манфаатларини таъминлашда асосий таянч ва ҳимоячилардан биридир.
Бу машаққатли ва шарафли хизматимингизни бутун халқимиз яхши билиб турибди ва муносиб қадрламоқда.
Бунга ёрқин мисол сифатида Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонунига асосан 26 январь – Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни – божхоначиларнинг касб байрами этиб белгиланганлигида кўришимиз мумкин.
Янги Ўзбекистоннинг Давлат божхона хизмати органлари ходимлари– Ватанимизнинг асл ўғлонлари сифатида замонавий билимларни эгаллаган, маънавий ва маърифий дунёси бой, халқимизнинг чин фарзандалари эканлигига қатъий ишонамиз.
Сизларни бугунги қутлуғ байрам билан яна бир бор самимий табриклаб, барчангизга мустаҳкам соғлик, оилаларингизга файзу барака, масъулиятли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз.
Тиббий-ижтимоий хизматларни
ривожлантириш агентлиги
директори А.Инаков
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги
Матбуот хизмати ⬇️⬇️⬇️Telegram |
Rasmiy sayt |
Facebook