Смотреть в Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нукусда катта халқаро ярим марафон ўтказилди Куни кеча Нукусда ярим марафон бўлиб ўтди ва бу Оролбўйида ўтказилган марафон сериясининг якуни бўлди. Марафоннинг мақсади — инсонларни сув ресурсларидан унумли фойдаланиш ҳамда экология ва атроф-муҳитни асрашга чақириш, шунингдек, Оролбўйи минтақаси аҳолисининг саломатлигини сақлаш ва худуднинг иқтисодий ривожига ҳисса қўшишдир. Марафонда 2000 га яқин югурувчилар иштирок этган ва унинг мукофот жамғармаси 92 млн сўмни ташкил этибди. Иштирок этганлар орасида нафақат Ўзбекистон фуқаролари, балки Буюк Британия ва Шотландиядан келган меҳмонлар ҳам бор. Ярим марафон жорий йилда Орол минтақасида ўтказилган тўртта марафон пойгасининг кульминацияси бўлди. Унинг доирасидаги муҳим воқеалардан бири Борса-Келмасда бўлиб, унда 11 мамлакатдан 250 нафар югурувчилар қатнашди. Орол минтақасида бундай йирик спорт тадбирларининг ўтказилиши жуда яхши. Ярим марафон Экология вазирлиги, ProRun ва бошқа корхоналар томонидан ташкил этилди. Якунда, ғолиблар ва уларнинг мураббийларига тегишли пул мукофотлари берилиб, эсдалик совғалари топширилибди.
Telegram Center
Telegram Center
Канал