Смотреть в Telegram
Энергосамарадорлик эмас, импортни чеклаш асосий мақсад бўлган Ўзбек чиновниклари энергосамарадорликка ва умуман иқтисодий самарадорликка ҳам тупуриб қўйганига, энергосамарадорлик баҳонасида олигарх ва монополияларнинг боқувидаги дастёрларга айланиб қолишганига яққол мисол мана шу. Кун ўзнинг нотариф чекловларга айланган энергосамарадорлик тестлари тўғрисидаги мақоласини қарғамасдан ва лаънатламасдан ўқиш қийин. Протекционизмни кучайтирадиган, эркин рақобатни ўлдирадиган тақиқ ва чеклов протоколларини тўқиб чиқарадиган ва суйиб имзолайдиганлар, нима қилиб қўйганларингизни бир кўриб қўйинглар. Техник тартибга солиш агентлиги, Ўзэлтехсаноат, шуми сизларнинг кўрсатаётган кароматингиз? Исталган нормал ва қонунлар ишлайдиган давлатда сизларга қарши маҳкама очилган бўларди. Энергосамарадорликка алоқаси бўлмаган тест талабларини киритиб, ойлаб тест ўтказмасдан бизнесни сарсон қилишдан мақсад нима бўлган? Эплай олмас экансизлар, нима учун тест талабларини киритдинглар? Ойлаб эшикларингиз ва шотирларингиз олдида сарсон бўлган, пули ва вақтига куйган етмагандай, яна солиқдан санкция олган тадбиркорларга нима дейсиз? Сизлар хўрлаган тадбиркорлар Давлатга қанча ҚҚС ва божхона тўловлари тўлаши мумкин эди? Сизлар бизнесга қўшиб, Давлатгаям зиён келтирганингизни тасаввур қиласизларми? Президент қарорида энергия самарадорлиги “B” ва ундан қуйи тоифадаги энергия сарфловчи маиший электр приборларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш тақиқлангани кўрсатилган. Шунинг ўзи кифоя эмасми? Президент қарори ҳарфи ва мазмуни билан айнан энергосамарадорлик учун, лекин сизларнинг ҳаракатларингиз бунинг ғирт тескариси. "Савдо-саноат палатаси ўтказган тадбиркорлар билан учрашувда неча марта бориб шу муаммони кўтардик, лекин ижобий ҳал қилиб беришгани йўқ”, демоқда тадбиркорлардан бири. Агар палата бизнесни очиқча қоқиштираётган зараркунанда чиновникларни тўхтата олмаса, қарши тура олмаса, унда нима учун керак, яна қачон керак?
Telegram Center
Telegram Center
Канал