Смотреть в Telegram
Олигархия энди лифт монополиясини истайдими? Ўзбекистонга хориждан лифт олиб кирувчи импортчиларнинг товарлари март ойининг охирги 10 кунлигидан бошлаб божхонадан ўтказилмаган. Ўзбекистонга лифт импорт қилувчи 17та импортёрнинг мувофиқлик сертификати 2024 йил 20 мартдан кейин бирин-кетин вақтинча тўхтатилган. Кунўзга мурожаат қилган тадбиркорлар эса очиқ рақобатни талаб қилишмоқда. Бақани боссанг ҳам вақ-қ дейди. Исталган вақтда қоидаларини ўзгартирадиган Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги кимнинг манфаатлари учун ишлаётгани номаълум. Лекин мутлақо тасодифга кўра, Ўзбекистонда лифт ва эскалаторлар ишлаб чиқариш (йиғиш) билан Artel бренди остида фаолият юритувчи компаниялар гуруҳига ишончли бошқарувга берилган “Texnopark” МЧЖ шуғулланади. 3 йил аввал Антимонополия органи кўп квартирали турар жойларда ўрнатилган эскирган лифтларни алмаштириш ҳамда янгидан барпо этилаётган уйларда замонавий лифт ускуналарини ўрнатиш ишларида “Texnopark” МЧЖга берилаётган имтиёз ва преференцияларга қарши чиққанди. Ўшанда кўп квартирали уй-жой фондидаги лифт ускуналарини мониторинг қилиш, замонавий диспетчерлик хизматини кўрсатиш вазифаси “Texnopark” МЧЖ мутлақ ўзиники қилмоқчи бўлганди. Лекин бу приём жамоатчиликнинг фаоллиги анча кучли бўлган ва ҳукумат жамоатчилик фикри билан ҳисоблашадиган давр бўлгани учун ўтмаганди. Лифт бозорини бир қўлли қилмоқчи бўлганлар энди эшикларни тамбалаб ёпиш орқали ўз мақсадларига эришмоқчига ўхшайди. Доимгидек, Савдо саноат палатаси ҳам жим, Адлия вазирлиги ҳам жим.
Telegram Center
Telegram Center
Канал