BYD Uzbekistan Factory ва BYD Central Asia қачон монополистлар рўйхатига киритилади?
Топшириқ қонунлардан, қарорлардан устунлик қилган Ўзбекистонда автомобиллар импорти бўйича
янги чекловлар кучга кирмоқда. 1 июлдан BYD' электромобилларининг эркин импортига маъмурий тақиқлар қўйилиши
кўзда тутилган.
2023 йилда бозорнинг очилиши томон қўйилган қадам дея баҳоланган ўзгаришларнинг кескин ортга қайтиши, қайтанга олдингидан ҳам бадтар қаттиқлашиши Ўзбекистон электромобиль ва гибридлар бозорида янги монополистни, аниқроғи монополистлар гуруҳини яратади.
Ўзаро боғланган BYD Uzbekistan Factory электромобиль ва гибридларни йиғади, BYD Central Asia эса импортни ўз назоратига олади.
Энди савол: Рақобат қўмитаси бу монополистик гуруҳни қачон Товар ёки молия бозорида устун мавқега эга компаниялар рўйхатига қўшади?
2 ҳафта аввал "бордики ўша қарор қабул қилинган тақдирда ҳам, “Рақобат тўғрисида”ги янги қонунда етарли механизмлар бор" деб журналистларни овунтирган
қўмита бу ҳақда нима дейди?