Смотреть в Telegram
BYD Uzbekistan фалсафаси қандай? Ўзини BYD вакили ўлароқ позициялаган Иван Цао бу саволга жавоб бермаган, албатта. Унинг учун келинг, биз уриниб кўрамиз. Очиқ мулоқотми ё реклама ҳуқуқидаги материалми, аниқ бўлмаган интервьюда жаноб Иван бирон марта BYD Uzbekistan Factory заводи номини умуман тилга олмаган. Ваҳоланки, 60% улуши Ўзавтосаноат ва 40% улуши BYD Europe B. V. назоратида бўлган завод ва унга аффилланган чайқовчи компания манфаатлари учун тез орада "маҳаллий иқлим ва йўл шароитларига мослаштирилмагани ҳамда расмий кафолатга эга бўлмагани учун тартибсиз импортни чеклашкўзда тутилмоқда. Жаноб Иваннинг BYD Uzbekistan Factory'га алоқаси бўлмаса керакда, деб ўйласангиз хато қиласиз. Бир йил аввал ўтказилган презентацияда Иван Цао BYD Central Asia МЧЖ бош директори ўринбосари ва BYD Uzbekistan Factory МЧЖ бошқарув аъзоси ўлароқ намоён бўлган. BYD Uzbekistan Factory МЧЖ билан ўзаро аффилланган 5,4 млрд.сўм устав капиталига эга BYD Central Asia МЧЖ айнан BYD электробиллари ва гибридларининг импортини бир қўлли қилиб олинишидан манфаатдор бўлмаслигини сиз тасаввур қила оласизми? Бекорга жаноб Иван интервьюда "расмий сотувлар учун моделлар сонини 10 тагача оширамиз" деяётгани йўқ, худди ишлаб чиқаришдан чайқовчиликкача бўлган жараённи монополия қилиб олган Uzauto Motors бизнес модели шундоқ копия қилиб олинмайди, деб ўйлайсизми? Ишга тушириш пиар маросими январда ўтказилган ва амалда учинчи чоракда иш бошлайдиган заводда 3та модел ишлаб чиқарилади (йиғилади, дейиш тўғрироқ бўлади). Демак, 7 та русумдаги электромобиллар ва гибридлар импорт қилинади. Эҳтимолки, 3 ойдан кейин бегоналар бир қўлли қилинган импорт каналларига киритилмайди. Ва ўз ўзидан, айтайлик, Хитойда 10 минг долларлик электромобилни 20 минг долларгача, 15 минг долларлик гибридни 30 минггача пуллаш ва ўзбекистонликларнинг чўнтагини танловсиз қоқиштириш имкони очилади. Яъни устиданам, остиданам, бўйиданам, эниданам монополия бўлади. Мана шу туғилаётган янги очофат монополистнинг фалсафаси бўлади. Бизнингча.
Telegram Center
Telegram Center
Канал