Смотреть в Telegram
Хавотирларга туширадиган хабар «Ўзавтосаноат» ва BYD биргаликда электромобиллар ишлаб чиқариши мумкинлиги мени хурсанд қилгани йўқ. Фақат монопол ва ёпиқ шароитларда фаолият кўрсатган ўзбек автомобилсозлигининг 25 йилдан сал кўпроқ тарихидан ва бошимизда ўтказилган тажрибалардан келиб чиқилса, бу фақат хавотирли. «Ўзавтосаноат»нинг Daewoo, кейин Chevrolet, Man, Isuzu каби жаҳон брендлари билан ҳамкорлиги якунда тегишли сегментларда, у енгил автомобиллар бўладими ё юк автомобилларими ё автобусларми, фақат бозорнинг ташқи рақобатдан тўлиқ ёпилиши ва истеъмолчида танлов қолдирилмаслиги билан якунланган. Албатта, BYD билан ҳамкорликда шаклан ўзбек электромобили яратилиши мумкин, балки, бу кимларнидир қувонтирар ҳам. Лекин билингки, сиз энг сифатсиз ва замондан ортда қолган электромобилларни энг қиммат нархда узоқ муддатли кутишлар ва сансалорликлар билан сотиб олишга маҳкум этиласиз. Биринчи электромобиль пайдо бўлиши билан электромобиллар импортига аждарҳоча божлар ва чекловлар кўп куттирмайди. Кейин маҳаллийлаштириш ва локализация деган коррупцион бало бош кўтаради (ишонинг, валютани тежаш чақириқлари билан пул ўзлаштиришга даъвогарлар тўлиб тошиб ётипти). Эсланг, Дамас, Нексия 1996 йилдан буён, Ласетти 2006 йилдан бери локализация қилинади. Лекин қанча кўп локализация даражаси ошса, нарх пасайиш ўрнига фақат ошиб келади. Чунки локализация ўзбек автомобилсозлигининг энг катта ёлғони ва айни пайтда қора туйнуги ҳам. Электромобилларга қайтамиз, Қарабсизки, 2025 йилга келиб, масалан, 13 минг долларлик BYD E2 электромибилини 25 минг долларга, 20 минг долларлик BYD Qin Pro моделини 35 минг долларга олишга мажбур бўласиз. У пайтда бу моделлар аллақачон ишлаб чиқаришдан олинган ҳам бўлади. Лекин Ўзбекистонда яна 25 йил, 2050 йилгача бу электромобиллар ишлаб чиқарилади. У пайтда бутун дунё автомобилсозлиги, масалан, водород ёқилғисига ўтиб кетган бўлади. Хуллас, мана шунақа маҳзун истиқбол кутаман мен. Айтгандай, 1 майларга яқин шўрпешона ўзбек истеъмолчиларини яна битта катта сюрприз кутади. Баҳона ҳам тайёр, доллар ҳам инфляцияга учрамоқда, эҳтиёт қисмлар қимматлашмоқда, ярим ўтказгичлар йўқ, ёқилғи, иш ҳақи ошмоқда. Демак, нима қилиш керак? Нархларни ****** керак! Олтита ҳарф. Қани, уч уринишда топинглар-чи? @the_bakiroo P.S. суратда 13 минг долларлик BYD E2 электромобили. Лекин сиз бу нархда орзу қилманг. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилса, камида 2 баробар қиммат бўлади.
Telegram Center
Telegram Center
Канал