#Болаларга_бахшида_бари
Қиз ва урчуқ
Қиз:
Урчуқ нечада ёшинг,
Нечун тошдандир бошинг?
Ип йигириб туну кун,
Момогинам сирдошинг.
Урчуқ:
Билмадим нечада ёшим,
Ганчдан ясалган бошим.
Момонгнинг момоси ҳам,
Эди менинг сирдошим.
✍️ Мансур Зоиров
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси
https://t.center/Surxonadabiyoti