Смотреть в Telegram
ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИГИ Қадрли юртдошлар, оловқалб ижодкорлар, адабиёт ихлосмандлари, китобга ошно кўнгиллар, барчангизни юракларимизга пок орзулар, нафис туйғулар ва улкан мақсадлар рўёбини жамлаган янги йил билан табриклаймиз! Мана 2024-йил ҳам ортда қолди. Ўтган йили эришолмаган ютуқларга, энг эзгу орзу-ниятларга 2025-йилда эришингиз! Доимо иззатда, ҳурматда, обрўли бўлиб юринг. Ҳамиша оилангизда меҳр-оқибат, севги-муҳаббат, бахт-саодат гулласин! Фарзандларингиз сизга фақат раҳмат, ҳурмат, олқиш олиб келадиган етук инсонлар бўлиб етишсин!!! Оллоҳим ота-онангизнинг умрларига умр, соғликларига соғлик қўшсин. Юзларида қуёш чарақласин!!! 2025-йил адабиёт учун кўнгилли келсин. Навоийона асарлар яратингиз. Бугунги давр Алпомишлари, Отабек ва Кумушбибилари ҳақида абадий яшайдиган шеърлар, достонлар, қисса-ю романлар ижод қилингизлар. Келаётган янги йил оилаларимизга бахт, омад, тинчлик, хотиржамлик олиб келсин!!! Янги йилингиз муборак бўлсин. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими https://t.center/Surxonadabiyoti
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств