Смотреть в Telegram
#Муносабат Важлар қисман тасдиқланди, мурожаат ортида бошқа мақсадлар борлиги ҳам кўринади Хабар берилганидек, “YouTube”даги “Зохид Джумаев” каналида баён қилинган ҳолат Судьялар олий кенгаши томонидан ўрганилди. Ўрганиш жараёнида Жиззах вилоят суди судьяси Ш. Худаяров томонидан бошқа судья раислигида З. Джумаевга (мурожаат муаллифи ва “YouTube”даги шу номдаги канал маъмури) оид жиноят иши бўйича ўтказилаётган суд мажлиси тартиби бузгани ҳолати тасдиғини топди. Судьянинг хатти-ҳаракатлари суд ҳокимияти нуфузи, шунингдек, ҳамкасбининг обрўйига салбий таъсир этганидан келиб чиқиб, ўрганиш хулосаси тегишли қарор қабул қилиш учун Судьялар олий малака ҳайъатига юборилди. Унинг процесс иштирокчиларига қўпол муносабатда бўлгани ва вилоят суди раиси фуқароларни қабул қилмаётганига доир важлар эса тасдиғини топмади. БАТАФСИЛ👈👈 Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств