Смотреть в Telegram
UMID XUDOYQULOV
*** Ким кўнмайди қисматига айтинг ахир, Кечагина тинглар эди сўзларини. Ҳовлида ҳам, кўчада ҳам пичир –шивир, Қайси ота соғинмайди қизларини. Тақдир шундай синаб қўйган нетолмайди, Излаб юрар остонадан изларини. Йиғлаб-йиғлаб бировга ҳам айтолмайди, Қайси ота соғинмайди қизларини. Қиз болаку учиб кетар қуш экан дўст, Сочин сила, ўпиб қолгин юзларини. Агар билсанг бари ширин туш экан дўст, Қайси ота соғинмайди қизларини. Қизлар кетди уйларини ҳувиллатиб, Бўзлаб қолар аста ушлаб тизларини. Қиз ўрнига қалдирғочлар келар қайтиб, Қайси ота соғинмайди қизларини. Катта-кичик дардларга ҳам кўникамиз, Яширамиз юрагимиз бўзларини. Йўлларига билсанг агар кўз тикканмиз, Қайси ота соғинмайди қизларини. Умид Худойқулов 2025 йил 8 январь.
Поделиться
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств
Запустить