Смотреть в Telegram
#Азоб Ёҳуд қадаримга розиман МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 11-қисм Ҳамид ака тўғри бориб собиқ куёвини чақирди. -Ассалому алайкум. Собир тушунмай қолди Паризодани отаси уни йўқлаб келганига. -Бор уйингдагиларни ҳам чақир. Онаси, акаси ва опаси чиқишди. Кейин Ҳамид ака баланд овозда гапира бошлади -Иккала қулоғинг билан эшитиб олларинг. Мани қизимни касал дединг индамадим, айбни уни бўйнига қўйдиларинг индамадим. Энди эса бунақа тухмат қилиб бордиларинг. -Қанақа тухмат? Куёв ҳайрон эди. -Қизим цанга осилиб олганмишку. -Мен уни кўрмаганимга бир йилдан ошдику. -Акайизни хотини онамга телефон қилибди, ўғлизни Паризодани уйи олдида кўрдим ярашдими деб, кейин онам мани юборганди. Собирни акаси ҳам бўўлган гапни айтди. - Агар яна бир марта қизим, ёки мени оилам ҳақида нимадир гап қилсаларинг, уриб ўлдириб кўмиб ташлайман, ўлигингни итам тополмайди. Бу биринчи ва охирги огоҳлантиришим. Ҳамид ака жахл билан шу сўзларни айтганча машинасига ўтириб кетди. Уйга боргач эса ҳамма гапни оила аъзоларига айтди. -Қизим мани кечир, сан хафа бўлма, цанга озор берганларга қараб турмайман. Тепада Аллоҳ кўриб турибди ҳаммаси жавоб беради ҳали. Паризода йиғлаб юборди. Тўй кўрмади, оқ кўйлак кўрмади. Камига тухматларга қолиб кетди. Туғмас экан, ногирон, ҳатто тўй куни ҳам носилкада олиб келишган дейишди. Қизларини юзини ёруғ қилай деб Собирдан фойдаланди дейишди. Айтилмаган сўзлар қолмади. Собир Паризода кетгач дарҳол севганини олдига йўл олди. Ишдан қайтишини пойлаб туриб йўлини тўсиб чиқди. -Салом Зилола. Зилола унга қайрилиб ҳам қарамади. -Мен келдим, хотинми кетказиб юбордим. Ишон унга ҳатто қўлимни ҳам теккизганим йўқ. Зилола кескин тўхтаб нафрат билан қаради. -Буни нима қизиғи бор? -Уйингга совчи юбораман. Уйланаман сенга. Зилола кулиб юборди. -Нима? Хахахааа ким айтди мени сенга тегади деб? -Бу нима деганинг? -Бу деганим тушингни бориб сувга айт. -Сени таниёлмаяпман. -Ўв мараз, мен сен ўйлагандақа қиз эмасман. Сен ит теккан қовунсан, уйланган деган номинг бор. Тегсам йигитга тегаман. Сандақа номардга эмас. Сани эса ҳали худо жазойингни беради номард. Бир бегуноҳни ҳаётини ўйин қилишни оқибати хайрли деб ўйласанг адашасан. -Зилол, мен сен учун воз кечдим ҳаммасидан. -Бор йўқол, қайтиб кўзимга кўринма. Нафратланаман сендан. Сениям ер кўтариб юрибдида а, суфеэе садқаи эркак кет. Бошимдан бир балони аригани рост бўлсин. Шунча гапга қарамай Собир Зилолага совчи юборди, аммо совчилар қуруқ қайтишди. Кейин эса суриштиб Паризодаларни маҳалласидан эрга тегмай қолиб кетган қари қизни топиб совчиликка боришибди. Унгача ҳеч ким қизини бермаган. Собирни онаси совчиликка борганда Паризода ҳақида яна тухмат қилишдан ўзини тўхтатмади. Давоми бор... https://t.center/shamsinurijodi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств