Смотреть в Telegram
Тўғридан-тўғри шартномаларга «махфий» грифи босилмоқда Давлат харидлари электрон тизими (xarid.uzex.uz)да буюртмачилар томонидан тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали амалга оширилаётган айрим давлат харидларига «махфий» грифи қўйилмоқда. Масалан, «Боғишамол йўллардан мунтазам фойдаланиш» УК ва «Diyora» МЧЖ ўртасида 43,5 млн сўмлик тўғридан-тўғри шартнома имзоланган (лот рақами: 241200423380372). Ушбу шартнома билан танишиш ва уни муҳокама қилиш имкони йўқ, чунки «Давлат сири билан боғлиқ ҳамда махфий харктерга эга бўлган харидлар» тоифасига киритилган. Қизиқ, чакана ва улгуржи савдо ҳамда транспорт воситаларни таъмирлаш билан боғлиқ давлат харидида қандай давлат сири бўлиши мумкин? Ёки йўлсозлар бирорта ҳарбий техникани таъмирлатишган-у, шу сабабли махфий давлат хариди тоифасига киритишганми? Мана шундай кўплаб «махфий» давлат харидларидан бир мисол келтирдик, холос. Давлат харидлари электрон тизимида айни пайтда шу каби «махфий» давлат харидлари болалаб кетди. Давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали амалга оширилаётган харидлари жамоатчиликка очиқланмай, махфий тарзда амалга оширилаверса, менимча, тўғридан-тўғри харидлар — ўғридан-ўғри харидга айланади. Коррупцияга йўл очади. PS. Хуллас, @revizor_ uzbга иш йўқ энди. Канални ёпиб юборсак ҳам бўлаверади. Очиқлик тугаётгандек.
Telegram Center
Telegram Center
Канал