Ревизор 🧮

Channel
Logo of the Telegram channel Ревизор 🧮
@revizor_uzbPromote
7.04K
subscribers
Ўғри бўл, инсофли бўл! Боғланиш учун 👉 @revizor_aloqa
Жамоатчилик орасида «автомобил учун давлат рақами олганингизда тўловнинг катта қисми давлат бюджети ёки ЙҲХБга эмас, «GID License Plate» деган МЧЖга ўтишини билрмидингиз» деган савол кўтарилмоқда.

Тўловлар айнан юқорида номи келтирилган МЧЖга ўтиши ҳақида расмий ҳужжат очиқланмаган, аммо шу йилнинг март ойларида «Скутерлар ва мопедлар давлат рўйхатига олиниши ва ҳар бир тўловдан 3,5 БҲМ «GID License Plate» МЧЖга ўтиши режалаштирилаётгани» маълум бўлган эди.

Мамлакатда айрим хусусий корхоналарга давлатнинг функцияси берилиши ва фуқаролар шубҳали «хорижлик»ларга солиқ тўлашга мажбур бўлаётгани янгилик эмас.

Очиқ манбаларга кўра, «GID LICENSE PLATE» МЧЖнинг 100 фоиз улушига «GID FZE» компанияси экагалик қилади. «GID FZE» компанияси, шунингдек, «GID TASHKENT» МЧЖнинг ягона таъсисчиси ҳисобланади.

«GID TASHKENT» МЧЖ эса ўтган йили «фин тажрибаси» асосида бошланғич синф дарсликлари ва «Сингапур тажрибаси» асосида юқори синф дарсликларини чоп этилишига алоқадор бўлган «NOVDA EDUTAINMENT» МЧЖни ташкил қилган.

Матрёшка: «NOVDA EDUTAINMENT» 👉 «GID TASHKENT» 👉 «GID FZE» 👉 «GID LICENSE PLATE».

Юқоорида номлари келтирилган компанияларни жамоатчилик учун яхши таниш бўлган «Avtotest Reporеt» компанияси билан боғлиқлиги ҳамда барчасини боғлаб турувчи БАА ҳудудида рўйхатга олинган «GID FZE» компаниясининг асл бенифициари ким эканлиги ҳақида мана бу ерда ишора берилган 👉 https://www.opendemocracy.net/ru/key-liberaliser-in-uzbek-spring-faces-questions-over-business-past-ru/

@revizor_uzb
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Рақобат қўмитаси ўрганишлар давомида Тошкент вилояти «Кичик саноат ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекцияси» томонидани монополияга қарши органнинг розилигисиз давлат иштирокидаги корхона ташкил этганини аниқлаган.

Тошкент вилояти «Кичик саноат ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекцияси» раҳбари Ражабов Нурбек Мажидович бир вақтнинг ўзида дирекция муассиси бўлган «UNIVERSAL SERVICE AND MANAGEMENT» МЧЖга ҳам раҳбарлик қилади. МЧЖ шу йилнинг январь ойида ташкил этилган.

Шунингдек, Ражабов Нурбек Мажидович — «HAPPY KINGDOM» МЧЖнинг раҳбари ва таъсисчиси (50 фоиз) ҳисобланади.

@revizor_uzb
«Двухсотка» ремонти учун 106 млн сўм!

«Деҳқонобод калий заводи» АЖ балансидаги «Toyota Land Cruiser 200» русумли (70 230 BAA) автотранспорт воситасини таъмирлаш учун 106,4 млн сўм маблағ сарфлаган.

Ушбу турдаги транспорт воситасининг иккиламчи бозордаги ўртача баҳоси 1 млрд сўмдан зиёдни ташкил қилади.

@revizor_uzb
Бир манзилда жойлашган икки «рақиб» ҳақида

Наманган вилояти ҳокимлигининг «Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати» ДУК томонидан Чуст туман Гулчор, Садача ва Мустақиллик МФЙ мастер режасини ишлаб чиқиш бўйича бошланғич нархи 334,5 млн сўмлик танлов ўтказилган.

Ушбу танловда 300 млн сўм нарх таклифи билдирган «NAMANGAN SANOAT LOYIHA» ХК танлов ғолиби, иккинчи иширокчи — «ULTRA GROUP» МЧЖ эса заҳира ғолиби деб топилган.

Юқоридаги давлат харидига оид ҳужжатларни ўрганиш давомида танлаш ва заҳира ғолиби айни бир манзилда, яъни Наманган шаҳри Н.Намангоний кўчаси 18 уйда фаолият юритишлари маълум бўлди.
ССВга ҳузуридаги ташкилотнинг танловида ССВ амалдорига тегишли бўлган компания ғолиб бўлди

«Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг кўп тармоқли клиникаси» давлат муассаси томонидан «Бемор болаларнинг оналарига иссиқ пархез таомларни тайёрлаб етказиб бериш хизмати (аутсорсинг) бўйича энг яхши таклифни танлаш» юзасидан бошланғич нархи 244 млн сўмлик танлов ўтказилган.

2024 йил 31 октябрь жойлаштирилган баённомага асосан ушбу танловда икки талабгор ўз таклифлари билан иштирок этиб, «ORIENT ALLIANCE» МЧЖ 238,7 млн сўм нарх таклифи билан танлов ғолиби деб топилган.

Бир қанча очиқ манбалардаги маълумотларга кўра: «ORIENT ALLIANCE» МЧЖнинг таъсисчиларидан бири (45 фоиз) Хошимов Дониёр Бахтиёрович айни пайтда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Саломатлик-3» лойиҳасини амалга ошириш Марказий бюросининг раҳбари ҳисобланади.

registr.stat.uz’га асосланадиган бўлсак, ҳозирги вақтда Хошимов Дониёр Бахтиёрович номи «ORIENT ALLIANCE» МЧЖ таъсисчилари таркибида учрамайди. Чамаси, шу яқин орада таъсисчилар таркибидан чиққан бўлиши мумкин.

Шунингдек, «ORIENT ALLIANCE» МЧЖнинг таъсисчиларидан яна бири (45 фоиз) Хашимов Бахтиёр Арифджанович (Д.Б.Хошимовнинг отаси) узоқ йиллар давомида Соғликни сақлаш вазирлигини иқтисодиёт молия ва прогнозлаштириш бош бошқармасини бошлиғи лавозимида ишлаган ҳамда Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази Кузатув кенгаши аъзоси ҳисобланган.

Бундан ташқари, 2023-2024 йиллар мобайнида «ORIENT ALLIANCE» МЧЖ Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги бир қанча ташкилот (марказ ва клиника)лар томонидан аутсорсинг бўйича ўтказилган танлов ва тендерларда ғолибликни қўлга киритиб келган.

@revizor_uzb
«Song Plus» кетидан «HAN» олмоқчи бўлган сувчилар

2024 йил 25 октябрь куни Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш» давлат муассасаси (Хавфсиз дарё бошқармаси) томонидан 819,4 млн сўмга икки «BYD Song Plus DM-i» русумли транспорт воситаси харид қилинган.

Афтидан, «Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш» давлат муассасасига бу машиналар камлик қилган килган бўлса керак, юқоридаги хариддан уч кун ўтиб, 1 млрд сўмдан зиёдга икки дона «BYD HAN» харид қилиш бўйича шартнома тузган. @revizor_uzb’га маълум бўлмаган сабабларга кўра, ушбу шартнома бекор қилинган.

PS. Ўзбекистонда бюджетга юкламани камайтириш мақсадида дарсликлар ижараси учун тўловни қайта жорий этиш режалаштирилмоқда. 2022 йили Давлат раҳбари «бепул ижарани ташкил этиш бўйича шошилинч чоралар кўриш»га кўрсатма берганди. Шундан сўнг, дарсликлар ижараси учун тўлов бекор қилинган эди.

@revizor_uzb
Обуна сезон бошланди

«Газета ва журнал»лар обунаси билан боғлиқ давлат харидларини кузатиш жараёнида таълим ва тиббиёт муассасалари анча фаол эканликларига гувоҳ бўлиш мумкин.

Хусусан, Навоий виляоти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан «Маънавий ҳаёт» каби нашрлар обунаси учун қарийб 400 млн сўм сарфланган.

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти экспертлари томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, Ўзбекистондаги мактабларнинг 70 фоизи канализация тизимига уланмаган. Ўтган йили «Маънавий ҳаёт» журнали таҳририяти 276 млн сўмга «Chevrolet Tracker 2» автомобилии харид қилган эди.

@revizor_uzb
Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси «Янги Ўзбекистон» газетасиниинг уч ойлик обунаси учун қарийб 1,5 млрд сўм пул маблағларини сарфлади.

«Янги Ўзбекистон» газетаси Вазирлар Маҳкамаси муассислигида ташкил этилган.

Қизиқ факт:

uz.tgstat.com томонидан Вазирлар Маҳкамасининг «Янги Ўзбекистон» нашри телеграм канали «тарғибнинг иснофсиз усулларидан фойдаланганликда гумон қилинади», яъни «накрутка».

@revizor_uzb
Кадастрчиларни қимматбаҳо машинаси ҳақида

@revizor_uzb томонидан ўтказилган ўрганиш давомида қуйидагилар маълум бўлди:

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги раҳбари ҳозирги кунда давлат рақами 01|704 PSV бўлган «Genesis G90» русумли транспорт воситасидан хизмат мақсадларида фойдаланади.

Айни пайтда ушбу моделдаги автомобиллар иккиламчи бозорда ўртача 1,8 - 2,5 млрд сўм нарх (ёки $147 минг - $208 минг) атрофида сотилмоқда.

Очиқ манбаларда (27.08.2024 й.ҳолатига) агентликнинг марказий аппарати балансида давлат рақами 01|704 VCA бўлган «Mercedes-Benz E-450» русумли хизмат автомобили мавжуд эканлиги кўрсатилган. 2022 йилда эса агентликнинг балансида давлат рақами 01|704 PSV бўлган «Mercedes-Benz S-450» русумли хизмат автомобили мавжуд бўлганини кўриш мумкин.

Бироқ ҳеч қайси очиқ манбада Кадастр агентлиги балансида «Genesis G90» русумли премиум классдаги қимматбаҳо хизмат автомобили мавжуд эканлигини ҳамда унинг харид қилинишига оид бирорта маълумотни топиш имконсиз.

Юқори эҳтимол билан мазкур транспорт воситаси ёпиқ қарор ва баённомалар орқали харид қилинган бўлиши мумкин. Давлат харидлари билан боғлиқ жараёнлар, айниқса, қимматбаҳо хизмат автомобилларига доир харидларни ўрганиш борасида ортирилган тажриба, ҳар ҳолда шундай хулосага олиб келяпти.
Ревизор 🧮
Давлат харидлари электрон тизими маълумотларига кўра, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан 875 млн сўмга бир дона «Li L9 ULTRA» транспорт воситаси харид қилинмоқда. МИБ Фарғона шаҳар бўлими иш юритувидаги ижро ҳужжатига асосан…
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан «Li L9 ULTRA» транспорт воситаси харид қилиниши юзасидан тузилган шартнома бекор қилинди.

Бу ҳақда давлат харидлари электрон тизимида тегишли ўзгартиришлар қайд этилган.

@revizor_uzb
Давлат харидлари электрон тизими маълумотларига кўра, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан 875 млн сўмга бир дона «Li L9 ULTRA» транспорт воситаси харид қилинмоқда.

МИБ Фарғона шаҳар бўлими иш юритувидаги ижро ҳужжатига асосан қўмитанинг умумий қарздоргили 71 млн 745 минг сўмни ташкил этади.

@revizor_uzb
Тўғридан-тўғри шартномаларга «махфий» грифи босилмоқда

Давлат харидлари электрон тизими (xarid.uzex.uz)да буюртмачилар томонидан тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали амалга оширилаётган айрим давлат харидларига «махфий» грифи қўйилмоқда.

Масалан, «Боғишамол йўллардан мунтазам фойдаланиш» УК ва «Diyora» МЧЖ ўртасида 43,5 млн сўмлик тўғридан-тўғри шартнома имзоланган (лот рақами: 241200423380372). Ушбу шартнома билан танишиш ва уни муҳокама қилиш имкони йўқ, чунки «Давлат сири билан боғлиқ ҳамда махфий харктерга эга бўлган харидлар» тоифасига киритилган.

Қизиқ, чакана ва улгуржи савдо ҳамда транспорт воситаларни таъмирлаш билан боғлиқ давлат харидида қандай давлат сири бўлиши мумкин? Ёки йўлсозлар бирорта ҳарбий техникани таъмирлатишган-у, шу сабабли махфий давлат хариди тоифасига киритишганми?

Мана шундай кўплаб «махфий» давлат харидларидан бир мисол келтирдик, холос. Давлат харидлари электрон тизимида айни пайтда шу каби «махфий» давлат харидлари болалаб кетди.

Давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали амалга оширилаётган харидлари жамоатчиликка очиқланмай, махфий тарзда амалга оширилаверса, менимча, тўғридан-тўғри харидлар — ўғридан-ўғри харидга айланади. Коррупцияга йўл очади.

PS. Хуллас, @revizor_ uzbга иш йўқ энди. Канални ёпиб юборсак ҳам бўлаверади. Очиқлик тугаётгандек.
Бизнесмен-ректорга тегишли фирма танлов ғолиб бўлди

«Қамчиқавтойўл» ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш ДМ балансидаги автотранспорт воситалари КДМ меркаторларга керакли бўлган резина пичоқлар етказиб бериш юзасидан бошланғич нархи 140 млн сўмлик танлов ўтказилган.

Ушбу танловда энг яхши таклифни танлаш орқали 124 млн 440 минг сўм нарх таклифи билан «B-TEC» МЧЖ ғолибликни қўлга киритган.

«B-TEC» МЧЖнинг 100 фоиз улуши Тулаганов Бахром Абдукабиловичга тегишли бўлиб, у бир вақтнинг ўзида Тошкент архитектура-қурилиш университети ректори лавозимида ишлайди.

Бундан ташқари, Тулаганов Бахром Абдукабилович — «INTRABAU» МЧЖнинг 26 фоиз улушига эгалик қилади. Мазкур корхонанинг раҳбари ва таъсисчиларидан (25 фоиз) бири Каримов Умид Абдукахарович бир вақтнинг ўзида бир нечта тадбиркорлик субъектларига алоқадор бўлган ҳолда Тошкент архитектура-қурилиш университетига тегишли «AQLLI VA BARQAROR SHAHARLAR MARKAZI» МЧЖнинг ҳам раҳбари ҳисобланади.

@revizor_uzb
Бугун Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 27 дона «ўт ўчириш машинаси»ни харид қилиш юзасидан қарийб 100 млрд сўмлик шартнома имзолади.

Айни пайтда Тошкент Давлат аграр Университети ҳудудидаги бинода содир бўлаётган ёнғин кўлами ФВВ автопаркларини янги ва замонавий транспорт воситалари, зарур техникалар билан янада бойитишини тақозо этади деб ўйлайман.

@revizor_uzb
Конституциявий Суд 1 млрд. сўмдан зиёд пулларга машина сотиб олмоқда

Очиқ манбалардаги маълумотларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Суди 409,7 млн сўмга бир дона «BYD SONG PLUS DM-i CHAMPION» ва 630,4 млн сўмга икки дона «BYD CHAZOR DM-i» русумли транспорт воситаларини харид қилмоқда.

@revizor_uzb
Пулинг бўлса бюджетда, ярим миллиардга дам оласан Ялтада

Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан Россиянинг Кисловодск шаҳаридаги «Ўзбекистон» санаторийсида 20 киши дам олиши учун 500 млн сўм маблағ сарфланди.

@revizor_uzb
Ревизор 🧮
2024 йил 12 сентябрь куни Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан «Учқун МФЙ биносини қуриш учун қурулиш моллари» харид қилиш юзасидан бошланғич нархи 349 млн 410 минг сўмлик танлов эълон қилинган.…
«ME`MOR» МЧЖ ғолиб бўлган ушбу танловда «OFFICE TECHNO» МЧЖ захира ғолиби деб эълон қилинган.

Захира ғолиби томонидан танловга тақдим этилган хужжатларни ўрганиш жараёнида, танловнинг айрим қатъий мезонларга иштирокчи адашиб умуман бошқа юридик шахсни хужжатларини тақдим этганлиги аниқланди.

Хусусан, "Танлов иштирокчилари томонидан коррупсия кўринишларига йўл қўймаслиги бўйича кафолат хатининг мавжудлиги" ҳамда "Ўз вақтида ишларни бажариш ва тугрисида кафолат хати ва 1-йил бошка тузилган шартномалари" қатъий мезонларига «BEXRUZ FAYZ» МЧЖ нинг хужжатлари тақдим этилган.

«BEXRUZ FAYZ» МЧЖ ушбу танловга бехосдан аралашиб қолмаган, унинг 100 фоиз улушига Нурафшон шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бош ҳисобчиси, танлов комиссиясининг котиби Курбанова Гавхар Хамидуллаевна эгалик қилади.

Ушбу танловдаги қонунбузарлик бўйича Рақобат қўмитаси ҳам, Антикоррупция агентлиги ҳам ҳозирча муносабат билдиргани йўқ. Умуман олганда, кузатувларимизга кўра мазкур икки ташкилот @revizor_uzb эълон қилинган материаллардаги эҳтимолий қонунбузарликларга нисбатан танланма усулда муносабат билдираётгандек. Бу ҳақда батафсил пост эълон қилинади.
2024 йил 12 сентябрь куни Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан «Учқун МФЙ биносини қуриш учун қурулиш моллари» харид қилиш юзасидан бошланғич нархи 349 млн 410 минг сўмлик танлов эълон қилинган. Лотнинг тугаш санаси 2024 йил 19 сентябрь этиб белгиланган.

Харид комиссияси томонидан жорий йил 20 сентябрь куни шакллантирилган баённомага кўра, танловда энг яхши таклифни аниқлаш орқали 347 млн 645 минг сўм нарх таклифини билдирган «ME`MOR» МЧЖ ғолиб деб топилган.

«ME`MOR» МЧЖнинг раҳбари Бахритдинов Жамолиддин Зайнитдинович бир вақтнинг ўзида 4 ой аввал ташкил қилинган «BIO BAT» МЧЖнинг ҳам раҳбари ҳисобланади.

«BIO BAT» МЧЖнинг 100 фоиз улушига эгалик қилувчи Курбанова Гавхар Хамидуллаевна айни вақтда Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимида бош ҳисобчи лавозимида ишлаб, юқоридаги давлат хариди жараёнида танлов комиссиясига котиблик қилган бўлиши мумкин.

@revizor_uzb
2024 йил 19 сентябрь куни «XORAZM PITNAK PLAST» МЧЖ томонидан «Damas автомобилининг пластмасса эҳтиёт қисмини ишлаб чиқариш» бўйича бошланғич нархи 3 млрд 900 млн сўмлик танлов ўтказилган.

«XORAZM PITNAK PLAST» МЧЖ давлат корхонаси ҳисобланиб, унинг 100 фоиз улушига Давлат активларини бошқариш агентлиги эгалик қилади.

Ушбу танловда энг яхши таклифни аниқлаш орқали 3 млрд 750 млн сўм нарх таклифини билдирган «SIFATLI IDEAL QURUVCHI» МЧЖ танлов ғолиби, «FIBRA KABEL» МЧЖ эса заҳира ғолиби деб топилган.

Иштирокчилар томонидан танлов комиссиясига тақдим этилган маълумотларга кўра, «SIFATLI IDEAL QURUVCHI» МЧЖ — Фарғона вилояти, Марғилон шаҳар, Тўралар 1-берк кўчаси 12-уйда жойлашган. «FIBRA KABEL» МЧЖнинг ягона таъсисчиси Гафуров Алишер Бахтиярович эса Фарғона вилояти, Марғилон шаҳар, Тўралар 2-берк кўчаси 12-уйда яшайди.

Бундан ташқари, «FIBRA KABEL» МЧЖ жойлашган манзилда «SIFATLI IDEAL QURUVCHI» МЧЖнинг раҳабри ва ягона таъсисчиси ҳисобланувчи Эминов Азаматжонга тегишли бўлган «HITECH TOYS» МЧЖ (ҳозирда фаолият кўрсатмайди) ҳам фаолият юритган.

Кўриниб турибдики, танлаш ғолиби ва заҳира ғолиби бир-бирига бегона эмас, уларни боғловчи алоқалар айни бир манзилга олиб боради.

@revizor_uzb
Telegram Center
Telegram Center
Channel