Смотреть в Telegram
#Ramazon муборак бўлсин бегим 3-қисм #MUALLIF_NAFISA_MALIKOVA Маросим ҳам тугаб ҳамма келин томонидан келган қовурдоқ билан меҳмон қилинди.Настариннинг амма-ю холалари унинг онасини ўрнини билдирмаслик учун айланиб ўргилишарди.Настариннинг кўнгли ўксиди балким онаси ҳаёт бўлганида унинг кўнглига қараган бўлармиди...Ҳамма меҳмонлар кетгач у ҳам йиғиштиришга ёрдамлашмоқчиди қайнонаси енгилгина уршиб берди: -қўй болам ўзи салом қилиб чарчадинг кириб дамингни ол мана Назокат иккимиз йиғволамиз деди Настариннинг қайнсинглисига ишора қилиб.Настарин секин хонасига кириб ўтирди.Хонани томоша қиларкан уйдагиларнинг дидига тан берди.Чиройли услубда нақш солинган..дадасининг топгани рўзғордан ортмасди.Шунинг учун ҳам Настарин бошқа қизларга ўхшаб эркалик қилмасди.Доим рўзгорни кам кўстига қараб харажат қиларди.Шу сабабли ҳалигача телефон ишлата олмади.Тўғри оддийи бор эди аммо уни тўйдан олдин укасига берди.Шу пайт хонага Тоҳир кириб келди.Настаринга эътибор ҳам бермади.Қўл телефонини олиб кимгадир телефон қилди: -ало жониммм яхшимисан-қандайдир қизни эркаларди-сени соғиндимку..аразлама нега ҳафасан ахир тушунтирдимку унга қўлимни учини ҳам теккизмадим-Тоҳир Настарин тарафга жиркангандек қараб қўяркан.Яна алланималар ҳақида уялмай бемалол гаплашишди.Настаринни ғурури ҳеч қачон бунчалик топталмаганди. -бас қила оласизми-Тоҳирга жахл билан секин овозда гапирди.Уйдагилар атрофда бўлса эшитиб қолмасин деб. -тўхта Асалим-деганча телефонни қўйиб Настаринга қаради-ҳозир нима дединг??? -бас қилинг дедиммм-асабийлашди Настарин. -оҳоо ҳали тилим чиқиб қолди де-Тоҳир куч билан уни сочини чангаллади-индамаганимга ўзингдан кетябсанми? Сендек бечора камбағал қизни мендек бой йигит нега олди сенингча..-қизнинг қулоғига алам ва нафрат билан шивирлади.Настарин оғриқдан бақириб юборди.Шу пайт эшикни қайнонаси таққилатди: -тинчликми Тоҳир?-афтидан у Настаринни овозини эшитганди. -тинчлик ойи..келинингиз эркалик қиляпти-деб кулганча Настаринни итариб юборди ўзидан. -ҳа болам ҳали ёшда қўй ухлаб олсин-деганча кетди қайнонаси.Настарин оғриқ ва аламдан лабини тишлади.Бундай азобу уқубатлар отасининг бошини ҳам қилишдан кўра минг марта яхшироқ..майли ҳоҳлаганича қийнасин мен таслим бўлмайман..шундай деб ўйлаб ўрнидан туриб намоз ўқигани чиқиб кетди.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств